1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тавба

12:40 / 19.05.2025 1744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солиҳларнинг бирларидан қандай тавба қилганлари ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб бердилар: «Бир куни гуноҳларим, тоатларда камчиликка йўл қўйганим ва вафот этишим ҳақида ўйлаб қолдим. Қарасам, умрим тугаб боряпти. Гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Вафотим ҳам яқинлашиб келмоқда. Нафсим эса тавбага юзланмаяпти. Устимда тоғлар ҳам кўтаролмайдиган бало турганини англаб етдим. Аҳволим оғирлигини ўйлаб, уйимдан чиқдим. Йўлда бир табибнинг ёнидан ўтиб қолдим. Қарасам, бир тўп одамлар уни ўраб олиб, дори солинган идишларни унга узатиб, уларни ичиш тартибини (рецептини) сўрашаётган экан. Хуллас, уларнинг ёнига бориб тўхтадим ва бояги табибдан: «Сизда гуноҳларнинг дориси борми?» деб сўрадим. Табиб бир муддат бошини қуйи солиб турди-да, кейин: «Агар осий Кимга исён қилаётганини билганда эди, маъсият қилишдан олдин эриб кетган бўларди» деди. Бу гапларни эшитиб, дарҳол уйимга қайтдим. Табибнинг гапи қалбимга қаттиқ таъсир қилган эди. Ҳозиргача шу тавбамда собит туриб, Роббимнинг эшиги  остонасидан жилмадим».

Шайх Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва
зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол итоат, бўйсуниш бор.2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ давоми...

3418 13:00 / 07.02.2022
Жума намозига кириб борсам, имом ўлим ва унга тайёргарлик тўғрисида гапираётган экан. Бу дунёдаги энг муҳим мавзу. .Ҳаёт ва ўлим, номли роман ёзадиган бўлсам, давоми...

2284 17:45 / 19.11.2022
Бир киши Ҳотам Тоийдан сўради.Ўзингдан ҳам сахийроқ инсонни кўрганмисанҲотам деди Ҳа Той қабиласидаги бир йигит мени саховатда мағлуб қилган эди. Бир куни унинг давоми...

2590 00:18 / 08.12.2022
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, давоми...

3040 17:36 / 03.10.2019