1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Фарзандга бўлган муҳаббат

15:51 / 18.05.2025 1786 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ يَقُولُ: زَعَمَتِ الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ خَوْلَةُ بِنْتُ حَكِيمٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ مُحْتَضِنًا أَحَدَ ابْنَيِ ابْنَتِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «إِنَّكُمْ لَتُبَخِّلُونَ وَتُجَبِّنُونَ وَتُجَهِّلُونَ، وَإِنَّكُمْ لَمِنْ رَيْحَانِ اللهِ».

Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилинади:

«Солиҳа аёл Хавла бинти Ҳаким айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг ўғилларидан бирини қучоқларида олиб чиқдилар ва: «Сизлар (одамни) бахил қиласизлар, қўрқоқ қиласизлар, жоҳил қиласизлар. Сизлар Аллоҳнинг райҳонларидирсиз», дедилар».

Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган эканлар. Набийимиз алайҳиссолату вассалом қизлари Фотимаи Заҳронинг ўғилларидан бирини – ё имом Ҳасанни, ё имом Ҳусайнни қучоқларига олиб келаётиб: «Сизлар (одамни) бахил қиласизлар, қўрқоқ қиласизлар, жоҳил қиласизлар. Сизлар Аллоҳнинг райҳонларидирсиз», деган эканлар.

Бунинг изоҳи шуки, инсон фарзанди учун қўрқоқ бўлади, ўзи учун қўрқмайди. «Менга бир нарса бўлиб қолса, боламга нима бўлади», деб қўрқиши аниқ.

Яна «Боламга бўлсин, боламга қолсин», деган маъно уни бахилликка ҳам олиб келади.

Баъзи бир ҳолатларда инсоннинг фарзандига бўлган муҳаббати, «боламга бўлсин» деган тушунча уни жоҳилликка ҳам олиб келади.

Лекин шу билан бирга, фарзанд Аллоҳ таоло берган бир райҳондир. Ота-она боласидан худди райҳонни ҳидлаб, хушнуд бўлгандек хушнуд бўлади. Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳар бир бандасини яратганида унга қўшиб фарзанд муҳаббатини ҳам яратади. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсонда фарзандга нисбатан табиий муҳаббат бўлади. Агар фарзандига муҳаббати йўқ инсон зоти бор бўлса, у соф табиати бузилган нусха бўлади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида чоп қилинган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Онам доим бизга шундай дейдилар.Дадангиз ишдан уйга қайтганда унинг юзига табассум ила боқинглар, чунки ташқаридаги олам оталарни чарчатадиган муҳитдир,.Оталар давоми...

4448 14:00 / 26.05.2022
174. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз ходимини урадиган бўлса, юзига уришдан четлансин,, дедилар,.Шарҳ Аслида Исломда давоми...

3215 11:07 / 27.07.2020
Отаонанинг фарзанд олдидаги бурчи, отасиз қолган етим болага қилиниши лозим бўлган муомалалар баён қилиб бўлинганидан кейин, фарзанди вафот этган кишининг ўзини давоми...

6341 12:30 / 09.03.2020
Исломда ёшларнинг кексаларни эъзозлашини йўлга қўйиш билан чегараланиб қолинмаган. Кичик ёшдагилар ўзидан катталарнинг, улар кексами, кекса эмасми ndash барибир, давоми...

4011 18:30 / 09.04.2020