1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ким раҳм қилмаса, раҳм кўрмайди!

10:40 / 16 май 1487 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлислари доимо саодат мадрасаси эди. Буни тушуниш учун у зотнинг сийратларини ақл ила ўқиш кифоя қилади. Тарбияланишимиз ва юмшашимиз учун муборак сийратни қалб ила ўқишимиз лозим!

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларига Ақраъ ибн Ҳобис келди. Набий алайҳиссаломнинг атрофларида набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу ўйнаб юрган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам набираларини эркалаб ўпдилар. Шунда Ақраъ деди: «Менинг ўнта болам бор. Уларни бирор марта ўпганим йўқ!» Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

مَنْ لَا يَرْحَمَ لَا يُرْحَمُ

«Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Бир аъробий келди. Набий алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ибн Али у зотнинг олдларида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўпдилар. Шунда аъробий деди:

Сизлар болаларингизни ўпасизларми? Биз эса ўпмаймиз!

Набий алайҳиссалом дедилар:

Аллоҳ сенинг қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима қила олар эдим?! Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди!

Аллоҳ таоло адолат ила жазони ҳам, мукофотни ҳам ўзининг жинсидан қилиб қўйган. Яхшининг мукофоти ўзига ўхшаган яхши бўлади. Ёмоннинг жазоси ўзига ўхшаган ёмон бўлади. Фиръавннинг чўкишига унинг: «Эй қавмим! Миср мулки ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар меники эмасми?!» деган гапи сабаб бўлмадими?! Аллоҳ таоло денгиз сувини унинг устидан оқизди.

Шаҳид қабрида фитнага учрамайди. Уни фитнадан қиличининг ялтираши сақлаб қолади!

Қиёмат кунида энг аввал кийим кийдириладиган инсон Иброҳим алайҳиссалом бўладилар. Чунки қавмлари у кишини оловга улоқтирганида олов кийимларини еб қўйган эди!

Бу дунё айланаверади. Бировга сув берсангиз, эртага ўша қадаҳда сизга сув беришади. Яхши бўлса яхши, ёмон бўлса ёмон!

Фақирнинг қўлига қўядиган ҳар бир садақангиз эртага сизни бошқаларга қўл чўзиб садақа сўрашдан тўсади!

Беморнинг даволаниши учун дори-дармон олиб беришингиз сизга ўшандай оғир беморлик етишидан муҳофазадир, аслида!

Йиқилганни кўтарган қўлингиз сиз учун захирадир. Бир куни йиқилсангиз, сизни кўтарадиган қўл топилади!

Мазлумга қилган ёрдамингиз сиз учун захирадир. Бир куни сизга зулм қилишса, у сизга ёрдамга келади!

Бошқалар йўқлигида улар ҳақида айтган ҳар бир яхши гапингиз сиз учун захирадир. Кун келиб, йўқлигингизда ҳам сиз ҳақингизда яхши гаплар айтишади!

Ўзингизникидек ҳимоя қилганингиз ҳар бир обрў сиз учун захирадир. Келажакда биров сизнинг беобрў қилишни истаса, у сизни ҳимоя қилади!

Ҳатто вафот қилиб кетганлар ҳақида қилган дуойингиз ҳам сиз учун захирадир. Бир куни вафот этганингизда сизни ҳам дуо қиладиганлар топилади!

Яхшиликни Аллоҳ каби муҳофаза қиладиган ҳеч ким йўқ.

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг вужуди Аллоҳ таолонинг омонатидир. Бу жисм бизнинг мулкимиз эмас. Балки, Аллоҳ таоло ишлатиш учун бизга бериб қўйган омонат. Қўлимиз, оёғимиз, кўзимиз, давоми...

2350 09:31 / 25 август
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Аллоҳ бандага яхшиликни ирода қилса, унга амал қилдириб қўяди, давоми...

3208 09:00 / 12.06.2021
Бу воқеа Карнатакадаги Комбару қўриқхонасига туташ сув омборида содир бўлган. Бир қоплон итга ташланаётган эди. Ит бечора эса ундан қочиб, дераза орқали давоми...

2669 16:00 / 24.01.2023
Кечаси бедор бўлиб, уни ибодат ила ўтказишни .қиёмул лайл, дейилади. Бу иш жуда ҳам фазилатли ҳисобланади. .Қиёмул лайл, ила машғул бўлган кишиларни Аллоҳ таоло ҳам, давоми...

3648 15:30 / 02.05.2020