1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Саҳобалар ва тобеъинларнинг тутган йўллари

14:46 / 15.05.2025 1192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳли раъй ва аҳли ҳадисларга боғлиқ фикрлар, ҳадиснинг нақл қилиниши, хусусан, ҳадисни нақл қилишда ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан фарқи ҳақида гаплашамиз.

Шуни англаш керакки, саҳобалар ва тобеъинларнинг маслаклари, тутган йўллари Ислом дини муайян мазҳаб ва йўналишларга эга эканига гувоҳлик беради. Охирги сўзимизда айтганимиздек, бугунги кунда ижтиҳод тўхтаб қолмаган, у давом этади. Бунинг қандай бўлишини келгуси мавзуларда гаплашамиз. Лекин ижтиҳод бир босқичдан бошқа бир босқичга кўчиб ўтаверади. Ҳар бир маконда, ҳар бир замонда, ҳар бир юртда Аллоҳ таоло ижтиҳод қиладиган аҳли илмларни чиқариб қўяверади. Аммо бу аҳли илмлар Қуръон ва Суннатдан янги ҳукмларни истинбот қилишмайди, «бу ҳадис заиф», «бу ҳадис саҳиҳ», деб таржиҳ қилишмайди. Балки мавжуд ҳукмларни ҳар тарафлама ўрганиб, инсонларга ва уларнинг турмуш ҳаётига мос келадиган ҳукмларнинг рожиҳини баён қилиб беришади. Бинобарин, бирор масалада ижтиҳод қилиш ёки таржиҳ қилиш давом этаверади, лекин уларнинг барчаси илмий асосга, мазҳабнинг усул ва қоидаларига асосланган бўлади, токи Исломга ва мусулмонларга манфаатли бўлсин.

Азизлар, бу айтганларим бир муқаддима эди, холос. Бундан ташқари яна бир вазифани бажаришингизни сўрамоқчиман. Аҳли Суннанинг манҳажини баён қилишда янада кенгроқ мулоҳаза қилишга ёрдам берадиган нарсаларни назарда тутяпман. Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг бир қанча бебаҳо китоблари бор, ҳозирги вақтда ана шуларни ҳам ўқиш керак. Хусусан, «Асарул-ҳадиси шариф фии ихтилофил-фуқаҳо» («Фақиҳларнинг ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни») китоблари. Бу китобнинг электрон шакли ҳам бор. Бу китобни ўқиш жуда ҳам осон. Лекин ўқиш мобайнида сизда янги фикрлар шакллана бошлайди. Шунинг учун ҳам ўқиб чиқинглар. Ҳар бир киши ўқиб бўлганидан кейин китобдан олган хулосасини ёзиб қўйсин. Бу ҳам бир вазифа бўлиб, китобни тўлиқ ўқиб чиққанингизни билдиради.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таржиҳ равшанлаштиришдан мурод эса мазҳаб имомларининг турли қавллари ва ҳар хил ривоятларидан афзалини аниқлаб, равшанлаштириб беришдир. Бу таржиҳ давоми...

3713 16:10 / 28.03.2017
Бугунги мавзуимиз шофеъий мазҳабига боғлиқ. Бу мазҳаб қандай пайдо бўлгани, унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борадиган йўналиши қандай давоми...

1635 13:16 / 10.06.2025
.АҚИЙДАТУТ ТАҲОВИЯ,НИНГ ШАРҲЧИСИ1ndash У кишининг исми ва юрти ndashУ кишиndashСадирдин Али ибн Али ибн Муҳаммад ибн Абул Изз алҲанафий алАзроъий адДимашқий. 2ndashУ давоми...

5001 15:30 / 28.03.2017
Таҳаллул тарафдорлари ақл манфаатли деб кўрсатган нарсани муқаддам қўяди. Улар ақл ҳақ ва тўғри деб кўрсатган нарсани шариатда ворид бўлган нарсалардан олдинроқ, давоми...

1241 10:14 / 14.04.2025
Аудиолар

230234 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148811 14:35 / 11.08.2021