1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида

19:05 / 13.05.2025 1233 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 13 май куни Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи вакиллари, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. 

Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди.

Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар. 

Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бироз олдин менга фозил, олим, ҳушёр, закий, зийрак, фаол йигит, фазилатли шайх Ёрқинжонинг вафот этгани хабари келди. У Ўзбекистондаги мен таниган аҳли илмларнинг давоми...

3240 15:00 / 17.06.2021
Муборак Рамазон ойи кириб келишига ҳам бир ойдан камроқ вақт қолди. Диний идорада бу улуғ ойга, унда бўладиган хатми Қуръонларга тайёргарлик анча олдин бошлаб давоми...

2892 09:25 / 11.04.2019
У аввал президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

1168 20:54 / 05.12.2024
Пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтган маросимда 18 ёшли муслима аёл Хадича Мелла Буюк Британиядаги биринчи хоккейчи деб тан олинди. Бу ҳақда racingpostга таяниб iqna нашри давоми...

1991 10:05 / 30.11.2019