1447 йил 19 жумадис сони | 2025 йил 10 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилинг!

09:55 / 17 май 1651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди.

Расулуллоҳ: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:

اللَّهُمَّ أَنَا عَبْدُكَ، وابْنُ عَبْدِكَ، وابْنُ أَمَتِكَ، فِي قَبْضَتِكَ، نَاصِيَتِي بِيَدِكَ، مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ، عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ، أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ، أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ، أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ العَظِيمَ نُورَ صَدْرِي، وَرَبِيعَ قَلْبِي، وَجِلاَءَ حُزْنِي، وَذَهَابَ هَمِّي

«Аллоҳумма ана ъабдука, вабну ъабдика, вабну аматика фий қобзотик, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, ас`алука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фий китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав иста`сарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръанал ъазийма нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳааба ҳаммий».

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Сенинг қабзангдаман. Кокилим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Буюк Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил.

Ибн Сунний ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда .Бисмиллаҳиллазий ла йазурру давоми...

15711 09:00 / 22.09.2020
Таҳлил бу Ла илаҳа иллаллоҳrdquo калимасини айтиш, яъни, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқrdquo дейиш. Тасбиҳ бу Субҳаналлоҳrdquo калимасини айтиш, яъни, Аллоҳ ҳар қандай давоми...

13395 16:36 / 22.06.2024
Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади . . . .Аллоҳу акбар давоми...

4085 14:30 / 03.02.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар .Ким бир кунда юз марта Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка давоми...

3135 18:45 / 17.05.2024
Аудиолар

212265 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131497 14:35 / 11.08.2021