1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қирғизистон Ислом тараққиёт банки билан молиявий келишув имзолади

12:19 / 02.05.2025 879 pdf Ўқиш режими + -

Ислом тараққиёт банки (IsDB) ва Қирғиз Республикаси қишлоқ хўжалиги, энергетика ва таълим соҳаларидаги учта лойиҳа учун умумий қиймати 129,11 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи молиялаштириш келишувларини имзоладилар.

Бу маблағ ичида Ислом тараққиёт банки васий сифатида ҳаракат қилаётган Таълим бўйича Глобал Ҳамкорлик (GPE) томонидан тақдим этилган 15 миллион долларлик грант ҳам мавжуд.

Келишув IsDB президенти  доктор Муҳаммад ал-Жассар ва Қирғиз Республикаси Молия вазири Алмаз Бакетаев иштирокида имзоланди.

Молиялаштирилаётган учта лойиҳа мамлакатда устувор соҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган:

- Биринчи лойиҳа қишлоқ хўжалигини механизация қилиш ва қишлоқ ҳудудларда маҳсулдорлик ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилади.

- Иккинчи лойиҳа Иссиқ-Кўл вилоятидаги Тамға ва Қароқўл шаҳарларида электр узатиш линиялари ва подстанцияларни қуришни молиялаштиради.

- Учинчи лойиҳа эса «Смарт таълим» (Smart Education) лойиҳасини қўллаб-қувватлаш орқали Қирғизистонда барча болалар учун инклюзив ва сифатли таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

IsDB гуруҳи Қирғизистонда инфратузилмани ривожлантириш, хусусий сектор ўсиши ва халқаро савдони қўллаб-қувватлаш учун 89 та лойиҳа учун умумий 631 млн. доллар молиялаштиришни маъқуллаган.

 

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ юртимиз бўйлаб зиёратларини бошлаган эдилар.Жорий давоми...

2913 14:30 / 28.12.2019
Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий вебсайти хабар берди.Президент давоми...

3776 17:07 / 18.10.2019
Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сана бошланадиган ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир.Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши давоми...

3988 18:00 / 18.07.2023
Қуръони Каримда жаннат аҳлининг егуликлари зикрида, аввал мевачевалар тановул қилиниши, сўнгра эса гўшт гўштли таомлар ейилишига ишора қилинади. Бунинг эса улкан давоми...

3057 12:06 / 24.01.2024