1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бобомнинг фикрлари

14:04 / 01.05.2025 2236 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:

«Бобом Али Тантовий бизни Канадага кўчиб боришдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди. Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади.

Бобом айтган эдилар:

«Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангиз-да, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!».

Бир дугонам айтяпти: «Агар Америкага кетиш учун етадиган пулим бўлганида, кетган бўлар эдим. У ер менга ҳам, фарзандларимга ҳам таъсир қилмайди. Асосий масала тарбияда, жойда эмас. Яхши тарбия қилинса, қаерда бўлса ҳам фарзандлар яхши инсон бўлаверади!»

Мен унга дедим: «Жойни танлаш тарбиянинг ўзагидандир. Ҳакимдан эмас, тажрибали инсондан сўранг, деган гап бор. Менинг ҳаётий тажрибам бор. Эшитинг: «Тўққиз йил олдин Рамазон оиласининг тарихчиси вазифасини эгалладим. Олдин Байрутлик бир тарихчи бу иш билан шуғулланган экан. Мен ишни оила шажарасини ўрганишдан бошладим. Улар оиласига мансуб бутун дунёдаги ҳар-бир шахсни онлайн ўрганиб чиқдим. Улар беш минг киши экан. Бу рақамдан ҳайратда қолдим. Мана сизга улардан мусулмон бўлмаган диёрларга кўчиб кетганларнинг ҳисоб-китоби.

100 йил олдин кўчиб кетганларнинг 96 фоизи бугун мусулмон эмас.

80 йил олдин кўчиб кетганларнинг 75 фоизи бугун мусулмон эмас.

60 йил олдин кўчиб кетганларнинг 40 фоизи бугун мусулмон эмас.

40 йил олдин кўчиб кетганларнинг 25 фоизи бугун мусулмон эмас.

Эквадорда 80 йил олдин бир шайх кўчиб бориб илк масжидни қурган. Фарзандларини ислом қадриятлари асосида тарбия қилишга уринган. Шуларга қарамай бугун унинг бирорта набираси мусулмон эмас.

Барча оилаларнинг аҳволи шу. Бобомнинг 48 та набираларидан бугун Америкада яшаганимиз сабабидан 16 таси мусулмон эмас. Менинг ўзим 40 йилдан бери Америкада яшайман.

 

Эквадорда бугун Рамазон бобомнинг набираларидан 98 таси яшайди. Уларнинг аждоди 1922 йилда у ерга кўчиб борган. Ҳозирда улардан бирортаси мусулмон эмас. Ҳаммаси насронийлик динида!

Ақлли инсон бошқаларнинг хатосидан ибрат олади. Мен насиҳат қилдим. Ислом диёрларига яқиндан ҳам, узоқдан ҳам кўчиб борганларда бунақа рақамлар кўринмайди!».

Эй ғарбга ишқибозлар! Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди.

Азизларим! Пул учун, дунё учун фарзандларингизни, набираларингизни, аҳбобларингизни, дўстларингизни қиёмат кунигача зое қилманг. Уларнинг дини ўзгаришига сабаб бўлманг. Уларнинг жаҳаннамга киришига сабаб бўлманг. Бу дунё фоний, унда озгина яшаймиз. Биз меҳмонмиз. Фарзандларингизни сақлаб қолинг!

Ҳамидуллоҳ Беруний

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг умри ва вақти Қиёмат куни биринчи бўлиб сўраладиган ва ҳисобкитоб қилинадиган нарсадир. Умр ва вақт инсонга бекорга бериб қўйилмаган, балки улардан давоми...

2679 09:00 / 15.12.2021
Бугун сизларга кўпчилик танимайдиган бир инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Унинг асл исми Леопольд Вайс. У 1900 йилда АвстрияВенгрия империясида туғилган давоми...

2234 18:06 / 05.04.2025
Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақда давоми...

3413 11:30 / 08.03.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Кишининг гўзаллиги унинг тилидан билинадиrdquo Имом Ҳоким ривоятиndash Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга давоми...

4584 17:00 / 17.04.2022
Аудиолар

231232 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149758 14:35 / 11.08.2021