1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриёти Абу Дабидаги халқаро кўргазмада

12:42 / 01.05.2025 786 pdf Ўқиш режими + -

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида 25 апрелдан бошлаб 34-халқаро китоб кўргазма-сайли бўлиб ўтмоқда. Унда 96 мамлакатдан ташриф буюрган 1 400 дан ортиқ нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда адабиёт соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли тадбир китобхонликни тарғиб қилиш, адабий алоқаларни ривожлантириш ҳамда турли халқлар маданияти ва адабиётини яқиндан танитиш мақсадида ташкил этилган.

 Мазкур кўргазмада «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Нашриёт томонидан турли ҳажмда чоп этилган мусҳафлар, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нодир асарлари — «Тафсири Ҳилол», «Олтин силсила» каби тўпламлар кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Шу билан бирга, кўргазмада намойиш этилган хорижий нашриётларнинг энг сара, долзарб мавзудаги китоблари ўрганиляпти. Юртимиздаги ноширлар бу китобларни ўзбек тилида чоп этиш бўйича режалар тузиб, ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилишяпти.

Мамлакатимиз кўргазма стенди хорижий иштирокчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотяпти. Кўргазма доирасида Ўзбекистон вакиллари хорижий нашриётлар ва адабий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Араб Амирликларидаги нашриёт, ёзувчи ва адабий агентликлар билан қатор учрашувлар ўтказди. Бу учрашувлар давомида тажриба алмашиш, ўзбек адабиётини хорижий тилларга ҳамда чет эл адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ижодкорлар билан бевосита мулоқот қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро кўргазма 5 майгача давом этади.

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 2019 йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом давоми...

12074 09:00 / 15.04.2019
Бухорода янги Исломий илмийтадқиқот маркази ndash Баҳоуддин Нақшбанд илмийтадқиқот маркази ташкил этилди 2025 йил 21 апрелдаги Муҳтарам Президентимизнинг Фармонига давоми...

1088 12:51 / 28.05.2025
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг илк нозил бўлган оятида шундай марҳамат қилади.Ўқинг Эй, Муҳаммад Бутун борлиқни яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан, Алақ давоми...

3723 11:00 / 01.10.2021
Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди.Яқинда давоми...

1485 17:27 / 22.02.2023