1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Хоразмий университетининг ташкилий жиҳатлари тақдимот қилинди

21:56 / 30 апрель 835 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбари 2022 йил августда Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига асос солган эди. У ерда буюк олим номидаги университет ва ихтисослаштирилган мактаб ҳам бўлади.

Тақдимотда мазкур таълим масканларини ташкил этиш чора-тадбирлари, асосий йўналишлари ҳақида ахборот берилди.

Университетда 3 та: математика ва информатика факультети, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги факультети ҳамда сунъий интеллект факультети бўлади. Уларда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, саноат, хавфсизлик, энергетика ва экология каби соҳалар учун мутахассислар тайёрланади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

Ўқув жараёнлари “Янги Ўзбекистон” университетининг тажрибаси асосида, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Қабулни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4-6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.

Шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.

Давлатимиз раҳбари университет ҳудуди нафақат таълим, балки Хоразмнинг тарихий-илмий ва туризм салоҳияти билан уйғун мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу замонавий таълим муассасаларини ташкил этишга оид ҳужжат имзоланди.   

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайхул Ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 2020 йилдаги .Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмон кишиси, рўйхатининг биринчи ўринидан жой олди.Аллоҳ таоло давоми...

3467 05:14 / 03.10.2019
Японияда коронавирус эпидемияси сабаб ёпилган .Токио, масжиди 10 ҳафтадан сўнг қайта очилди ва биринчи жума намози жамоат билан адо этилди. Бу ҳақда TRT янгиликлар давоми...

1915 08:04 / 13.03.2021
Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференцияси 43сессиясининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 30 октябрь куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу анъанага давоми...

1034 14:04 / 30 октябрь
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

3809 06:00 / 23.04.2023
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021