1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Кирмон, Сижистон ва Мукрон фатҳлари

13:50 / 29.04.2025 1099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳл ибн Адий Кирмон томон юрди. Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Атабонни унга мададга юборди. Улар бориб, Кирмонда форсларнинг катта кучлари жамланиб турганини кўрдилар. Қаттиқ жангдан сўнг Аллоҳ форсларнинг барчасини тирқиратди. Кирмоннинг бошлиғи ҳам ҳалок бўлди. Мусулмонларнинг музаффар фотиҳлари шаҳарга кирганларида жуда ҳам кўп туя ва қўйларни кўрдилар.

Сижистон фатҳи

Осим ибн Амр Сижистон томон юрди. У ернинг аҳолиси урушни ирода қилди. Жангда Аллоҳ таоло мусулмонларга фатҳу нусрат берди. Душман қочиб кетди. Мусулмонлар уларни қувиб бориб, Зарзанжда қамал қилдилар. Ерлик аҳоли сулҳ талаб қилдилар. Улар сулҳда Фадфад номли жойнинг қўриқхона бўлишини ҳам шарт қилдилар. Сулҳ тузилди. Мусулмонлар аҳдга хилоф бўлмасин, деб Фадфадга умуман кирмас эдилар.

Мукрон фатҳи

Ҳакам ибн Амр ас-Саълабий Мукрон томон юрди. Унга Кирмоннинг фотиҳи Саҳл ибн Адий ва унга мададга келган Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Атабонлар ҳам қўшилдилар. Улар Дувайн дарёсига етиб бордилар. Мукронлик мушриклар унинг қирғоғига жойлашиб олган эдилар. Уларга Синд подшоҳи катта аскар ила мадад берган эди. Мусулмонлар уларни жангда енгдилар ва қувиб, дарёнинг нариги тарафига ўтказиб юбордилар. Сўнгра ўзлари Мукронга қайтдилар.

Ҳакам фатҳ ҳақидаги хушхабарни ва ўлжанинг бешдан бирини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Суҳор ал-Абдий орқали юборди. Умар розияллоҳу анҳу ундан Мукрон ҳақида сўрадилар. У:

«Эй мўминларнинг амири, у бир ерки, текислиги тоғдир, суви томчидир, меваси камдир, одамлари баттолдир, хайри оздир, шарри кўпдир, кўп унда оздир, оз унда зоедир ва ундан кейингиси ундан ёмондир», деди.

«Сен шоирмисан ёки хабарчимисан?!» деди Умар ва Ҳакамга фатҳ қилган жойида тўхташ, Мукрондан нарига ўтмаслик ҳақида мактуб ёзди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-сонли тавсияси билан чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу ва ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ораларидаги мунозара. Бир куни Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг давоми...

2803 09:43 / 05.04.2025
Макка фатҳи Саъд ибн Абу Ваққос Макка фатҳи чоғида оғир хаста бўлиб қолдилар ва ушбу ривоятда зикр қилинган гаплар бўлиб ўтди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу давоми...

1366 09:11 / 18.05.2024
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига олти йил тўлиб, еттинчи йилга ўтаётган бир пайт эди. Мушрикларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

8386 19:49 / 21.04.2017
Насаб илми олимлари ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг насаблари ҳақида қуйидаги силсилани келтирадилар У киши Усмон ибн Аффон ибн Абул Осс ибн Умайя давоми...

1080 16:37 / 16.10.2025
Аудиолар

229540 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148145 14:35 / 11.08.2021