1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Гулдаста кўтарган келинлар

15:38 / 28.04.2025 2574 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

XVI асрда Англияда одамларнинг кўпчилиги июн ойида уйланар (оила қурар) эдилар. Чунки у вақтда одамлар йилда бир ҳаммом қилиб чўмилишар, асосан май ойига тўғри келарди. Шу сабаб июн ойида улар нисбатан тозароқ юришарди.

Лекин шунга қарамай, вақт ўтиши билан уларнинг баданларидан бадбўй ҳид анқий бошларди. Шунинг учун баъзи келинлар таналаридан келаётган ёқимсиз ҳидни кетказиб туриш учун қўлларида гулдаста кўтариб юришар эди.

Энди, ҳаммомга келсак, у иссиқ сув тўлдирилган катта ёғоч бочка бўлиб, аввало уйнинг отасига имтиёз бўларди, у биринчи бўлиб бочкага тушиб тоза сувда ювиниб оларди.

Сўнгра,  навбат оиладаги ўғил фарзандларга ва уйдаги бошқа эркакларга келарди.

Кейин аёллар, сўнгра ёш болалар ювинишар, охирида эса худди ўша ишлатиб келинаётган сувда оиладаги чақалоқни ювинтириш ила якунига етарди.

Бу тарздаги ювиниш тартибидан сўнг сув шу даражада ифлос бўлиб кетардики, ичида бирон нима қолиб кетса, сувнинг ўзгариб кетган рангидан уни топишни иложи бўлмасди.

Ана шундан, кераксиз нарсалардан халос бўлиш асносида қимматли нарсани йўқотиб қўймасликка киноя тарзида «болани ҳаммомнинг сувига  қўшиб улоқтириб юборма», деган инглизча ибора юзага келган эди.

Ушбу ҳолатлар ўша вақтлардаги тозалик, гигиена ва саломатликнинг реал ҳолатини кўрсатиб беради. Ҳа, бир неча юз йиллар олдин яшаган европаликлар чўмилиш, ювиниш соғлиққа жисмоний зарар ва зиён келтиради ва кўп чўмилган болаларнинг таналари нимжон бўлади деб ўйлардилар.

Европаликлар ўша узоқ даврларда асосан икки муносабат билан чўмилишарди: (уйланиш ёки турмушга чиқишда) тўйдан олдин ёки бирон касаллик вақтида.

Интернет манбалари асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Ойни эса, токи эски хурмо шингили ҳолига қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз,. Ясийн сураси, 39оят.Шарҳ давоми...

2924 15:30 / 05.02.2022
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Очиқойдин араб тилида, Шуаро сураси, 195оят. Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу давоми...

2294 18:03 / 02.03.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам седана ҳақида .У сомдан бошқа ҳар бир дардга шифодир,, давоми...

7486 16:00 / 23.01.2023
1969 йил 20 июлда Америкалик машҳур астронавт Нил Армстронг биринчи бўлиб ой сатҳига оёқ қўяди. Унинг эсдаликларида қуйидаги гаплар ёзилган.Мен реал инсонман. давоми...

5389 11:00 / 22.03.2021