1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон залини илмий-маърифий масканга айлантириш чоралари кўрилмоқда

14:04 / 28.04.2025 953 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.

Маълумки, давлат раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган мазкур марказда Қуръон зали алоҳида концепцияга эга бўлади. Ҳозирда уни мазмунан бойитиш, экспонатларни танлаш ва замонавий технологиялар орқали намойиш қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Қуръон залида Ўзбекистон тарихига бевосита алоқадор 114 та ноёб қўлёзма Қуръон нусхаси жамланади. Улар орасида Ислом оламида муқаддас саналган Ҳазрати Усмон Қуръони, VIII асрга оид Катта Лангар Қуръони, шунингдек, турли тарихий даврларда юртда кўчирилган ёки асраб келинган қимматли қўлёзмалар мавжуд.

Йиғилишда залда мультимедиа маҳсулотлари — виртуал экспозициялар, интерактив экранлар, аудиогидлар ва бошқа замонавий технологияларни жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу ташриф буюрувчиларга Қуръон нусхаларининг тарихий ва маданий аҳамиятини чуқурроқ англаш имконини беради.

Якуний қарорлар асосида Қуръон залининг контсепцияси янада такомиллаштирилади ҳамда уни халқаро миқёсда ноёб илмий-маърифий масканга айлантириш чоралари кўрилади.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Тошкент шаҳридаги .Баланд, жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ домла Исмоиловнинг вафоти муносабати давоми...

1986 16:38 / 27.07.2020
Кеча 2019 йил 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган учрашувлар, халқаро анжуманлар ва давоми...

1927 09:10 / 20.05.2019
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 4 октябрдан Хавфсиз умраrdquo жараёни бошланганидан шу пайтгача жами 10 миллион киши умра давоми...

1841 14:00 / 21.09.2021
Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари давоми...

1522 11:32 / 24.10.2023