1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж 2025: Илк парвозлар куни маълум қилинди

14:53 / 26.04.2025 1734 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони 2025/1446 ҳижрий йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳаж зиёратчилари учун бу йилги илк парвозлар 29 апрелдан бошланиши режалаштирилган. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчиларни кутиб олиш, уларни жойлаштириш, барча шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Зиёратчилар Жиддадаги Қирол Абдулазиз халқаро аэропорти орқали муқаддас масканга етиб келишади. У ерда зиёратчилар ҳаж учун махсус тайёрланган терминаллар орқали қабул қилиниши мўлжалланган. Махсус ҳаж терминали ташриф буюрувчиларни тез ва осон қабул қилишга хизмат қилади.

Шунингдек, Қироллик ҳаж зиёратини тартибга солиш мақсадида бир қатор қоидаларни жорий қилди. Жумладан, умра зиёратчилари 2025 йил 29 апрелга қадар мамлакатни тарк этишлари кўрсатилган. Расмийлар зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш энг муҳим вазифа эканини таъкидлаган.

 

Манба
theislamicinformation.com
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида 15 январь куни Дубай шаҳрида БАА Вицепрезиденти, Бош давоми...

1480 21:20 / 15.01.2025
НамозРўзаҚариндошларга силаи раҳмСадақа беришҒусл қилишСурма қўйишОлимни зиёрат қилишБеморнинг ҳолидан хабар олишЕтимнинг бошини силашОиласига кенгчилик қилиш, рўзғорни бутлашТирноқларни олиш.Манба arabicuz

2795 14:00 / 19.08.2021
Саудия Арабистони ҳукумати 2024 йилги ҳаж зиёратига тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ҳаж мавсумида мусулмон зиёратчиларни жойлаштириш учун Макка шаҳрида 166 та давоми...

1741 15:47 / 26.12.2023
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва зўравонликларни тўхтатишга чақиради. ИҲТ котибияти Қозоғистон Республикасидаги давоми...

2276 16:24 / 08.01.2022