1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уйқусизликка қарши набавий дуо

09:12 / 29.04.2025 1204 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен кечаси уйқусизликдан безовта бўламан», деганларида, у зот шундай дедилар:

اللهُمَّ رَبَّ السَّمَاوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ وَرَبَّ الأَرْضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أضَلَّتْ كُنْ لِي جَارًا مِنْ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أحَدٌ مِنْهُمْ وَأنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ، وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма роббас самаватис сабъи ва ма азаллат, ва роббал арзийна ва ма ақоллат ва роббаш шайатийна ва ма азаллат, кун лий жарон мин холқика куллиҳим жамийъан ан йафрута ъалаййа аҳадун минҳум ва ан йабғийа ъалаййа, ъазза жарука ва жалла санаука ва лаа илаҳа ғойрука ва лаа илаҳа илла анта».

Маъноси: Аллоҳим, Сен етти осмон ва уни соялантирадиган нарсаларнинг парвардигорисан, ер ва у кўтариб турган нарсаларнинг парвардигорисан, шайтон ва у адаштирган нарсаларнинг парвардигорисан. Менга бирор киши зўравонлик қилиб, ҳаддан ошмаслиги учун ҳаммасининг устидан ўзинг менга ҳимоячи бўл. Сенинг ҳимоянг азиз, саноинг олий бўлди. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Фақат Сенгина илоҳдирсан.

Имом Термизий бу ҳадисни заиф деганлар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни эрталабки намоздан олдин .Астағфируллоҳаллазий Лаа илаҳа давоми...

1936 09:08 / 17.02.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар .Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро давоми...

3973 15:00 / 18.04.2020
Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга оғганидан кейин пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир ва давоми...

2522 16:48 / 28.01.2023
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким кечаси уйғониб, .Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа давоми...

3002 14:18 / 20.06.2023
Аудиолар

231217 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149745 14:35 / 11.08.2021