Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Огоҳ бўлинг, барча ишлар Аллоҳгагина қайтиб борур | Қуръони Карим дарслари (150-дарс)

19:00 / 29.04.2025 2263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَقَالَ تَعَالَى:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ

Аллоҳ таоло:

«Ана шундай, сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нима, иймон нима, идрок қилмас эдинг. Лекин, уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан хоҳлаганимизни ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан.

Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагина қайтиб борур», деган («Шууро» сураси, 52-53-оятлар).

Яъни, «Аввалги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек, Биз сенга ўз ихтиёримиз ва амримиз ила инсониятга маънавий руҳ – жон қилиб, Қуръонни туширдик».

Аллоҳ таоло бу ояти каримада Қуръони Каримни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали юборган сўнгги Китобини руҳ, яъни жон деб атамоқда.

«Ана шундай, сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик».

Дарҳақиқат, Қуръони Карим инсоният учун энг мақбул, энг зарур маънавий руҳдир.

Фақат Қуръони Карим инсоният учун маънавий мақбул руҳ бўла олади.

Фақат у билангина инсоният маънавий жиҳатдан тирик бўла олади.

Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Уни Аллоҳ таолонинг Ўзи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали нозил қилган.

Кофир ва мушриклар даъво қилаётгандек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни ўзлари тўқиб олган эмаслар.

Чунки ваҳий келмасдан олдин:

«Сен китоб нима, иймон нима, идрок қилмас эдинг».

«Ўқишни, ёзишни ўрганмаган уммий эдинг, дин нима, диёнат нима, ваҳий нима, илоҳий Китоб нима, билмас ҳам эдинг. Агар буларни билганингда, «Ўқиб-ўрганганларидан таъсирланиб, ўзига дин тўқиб олди, Китоб нозил бўлди, деб даъво қилмоқда», десалар бўлар эди».

«Лекин, уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан хоҳлаганимизни ҳидоят қилурмиз».

Ўша Китобни – Қуръонни сен тўқиганинг йўқ. Уни Биз ўзимиз бир нур қилиб қўйдик. Ўша нур ила бандаларимиздан кимни хоҳласак, жоҳилият зулматларидан Ислом-иймон ёруғлигига чиқарамиз. Ушбу Китобга амал қила бориб,

«Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан.

Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан)».

Яъни, «Эй Муҳаммад, сен одамларни ҳидоят қиладиган тўғри йўл – осмонлару ердаги барча нарсаларнинг молики бўлмиш Аллоҳ таолонинг йўлидир. Сен Аллоҳнинг Китоби ваҳийлари ила Аллоҳнинг бандаларини Аллоҳнинг тўғри йўлига ҳидоят қилурсан». Эй одамлар!

«Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагина қайтиб борур».

Аллоҳ таоло яна:

«Ушбу китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир», деган («Бақара» сураси, 2-оят).

Яъни Қуръони Карим шундай Китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшандир.

Қуръони Каримнинг яна бир сифати у «тақводорларга ҳидоятдир».

Ҳидоят лутф билан мақсадга эриштирувчи йўлни кўрсатишдир. Тақводорлар эса уқубатга элтувчи нарсалардан сақланадиган кишилардир.

Демак, Қуръони Карим ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун тақводор бўлиш керак экан. Тақвосиз қалбга Қуръони Карим ҳидоят солмайди. Кимки Қуръони Каримдан ҳидоят олибдими, демак, унда тақво бор экан.

Аллоҳ таоло яна:

«Батаҳқиқ, сенга очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик, уларга фақат фосиқларгина куфр келтирур», деган («Бақара» сураси, 99-оят).

Қуръони Карим оятларини Аллоҳ таоло очиқ-ойдин, равшан қилиб туширган, уларни инсоф билан ўрганган ҳар бир инсон албатта иймон келтиради. Фақат фосиқ ва табиати бузуқларгина куфр келтиришади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

«Қуръон фазилатлари» китоби асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абу Амр ибн Ало алБасрий қироати1 Абу Умар адДурий ривояти .Бизга уни Абу Ийсо Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Қатн1 318 санада хабар берган. Айтганки.Бизга Абу Халлод давоми...

2664 13:30 / 02.02.2021
Яхши англаб етишимиз лозим бўлган нарсалардан бири насхнинг шариатнинг буйруқ ва қайтаришни ўз ичига олган жузъийфаръий ҳукмларидагина бўлишидир. Аллоҳга, У давоми...

5596 15:30 / 07.04.2020
биринчи мақолаҲазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Қуръони Карим муҳофазаси учун яна бир иш қилиш зарурати туғилиб қолди. Ўша вақтга келиб, кўп давоми...

7255 15:05 / 05.11.2019
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Расул қилиб юборилишлари янгилик эмас эди. У зот инсонларга ваҳий номи билан хитоб қилган биринчи давоми...

8863 15:03 / 03.12.2018