1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Инсон меҳмондир

05:00 / 11.03.2017 3844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Сулаймон Дороний айтадилар: “Менга Саъид ал-Ифриқий қуйидаги воқеани сўзлаб берди: “Мен шерикларим билан Байтул Мақдисда, масжидда ўтирган эдим. Қарасам, ёнимда юнгдан тикилган кўйлак кийиб, худди шундай рўмол ўраб олган бир аёл турибди. У шундай деб дуо қилар эди: “Эй Аллоҳим, эй Хожам, Сен йўл кўрсатмаган кишининг йўли нақадар тор! Сен унинг дўсти, улфати бўлмаган банданг эса, нақадар ёлғиз!” 

Мен унга: “Эй синглим, банда Аллоҳдан қайси иши сабабли узилади?” деб сўрадим. У: “Дунёга муҳаббат қўйиши сабабли узилади. Аммо Аллоҳнинг шундай бандалари ҳам борки, У зот уларга Ўзининг муҳаббат шаробидан ичириб қўяди. Натижада улар Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайдилар” деб жавоб берди-да, қуйидаги шеърни ўқиди:


“Амалларингдан ўзингга яқин дўст тайёрлаб ол. 

Чунки, йигит кишининг қабрдаги дўсти қилган амалидир. 

Огоҳ бўлингларки, инсон оиласи учун бир меҳмондир. 

Улар билан озгина яшайди-да, кейин ҳақиқий уйига кетади”. 



Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пулингга уй сотиб оларсан, хотиржамлик сотиб ололмайсанЛавозим сотиб оларсан, лекин ҳурматни сотиб ололмайсанКаравот сотиб оларсан, лекин уйқуни сотиб давоми...

3500 08:45 / 14.04.2018
Рўзадор деб кимни айтиладиndash Рўзадор, тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.ndash Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.ndash Қорнини овқат ва давоми...

3861 17:29 / 05.06.2017
Гоҳида сукут қилиб, жим турамизhellip Чунки сўзимиз ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини биламизhellip

3390 09:05 / 04.03.2018
Аёлнинг ватани ndash эридир. Ватан танлашда ҳушёр бўл, ўзингга муносибини танла

3749 09:20 / 02.05.2018
Аудиолар

231245 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149771 14:35 / 11.08.2021