1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Сила ибн Ашиймнинг каромати

05:00 / 11.03.2017 3900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сила ибн Ашийм урушдалигида оти ўлиб қолди. Шунда: “Эй Аллоҳ, бирорта махлуққа менга қарши ишлатиши учун куч-қувват бермагин” деди ва Аллоҳ азза ва жаллага ёлбориб дуо қилди. Шу пайт Аллоҳ таоло унинг отини тирилтирди. Жангни ўтказиб уйига қайтгач, ўғлига: “Эй ўғилчам, бу отнинг устидаги эгарини ол. Чунки, эгар ориятга олинган (бировдан фойдаланиш учун олиб турилган) эди” деди. Ўғли эгарни олгач, от яна ўлди. 

Бир куни Сила ибн Ашиймнинг жуда қорни очиб кетди. Аммо ейишга ҳеч вақоси йўқ эди. Шунда қўлларини кўтариб, Аллоҳдан таомлантиришини сўраб дуо қилди. Шу пайт ёнига ипак газламага ўралган хурмо япроқлари тушди. Япроқлар орасида янги пишган хўл хурмо турарди. Дарҳол ўша хурмодан еб, қорнини тўйғазди. Ипак мато эса хотинининг бисотидан жой олди. 

Бир куни арслон Сила ибн Ашиймнинг уйига келди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб бўлгач, арслонга қарата: “Ризқингни бу ердан эмас, бошқа жойдан изла!” деди. Шу заҳоти арслон очликдан наъра тортганича у ердан кетди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биродар Илмга олти нарса билангина эришасан1. Зийраклик.2. Ўта қизиқувчанлик.3. Жидду жаҳд.4. Кифоя қилгудек таом.5. Устоз суҳбати. 6. Узоқ муддат.

3864 06:05 / 09.08.2018
Ҳеч бир кичик нарсани арзимас санама. Баланд тоғлар ҳам майда тошлардан иборат.

3775 08:20 / 05.11.2017
Дин фақат маросимлар эмас. У ҳаёт тарзидир.

2021 11:47 / 30.10.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни Жоруд алАбдий билан бирга масжиддан чиқиб, йўлда кетишаётганда бир аёлга дуч келишди. Ҳазрати Умар у аёлга салом бердилар, давоми...

3953 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

231589 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150097 14:35 / 11.08.2021