1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Фаса ва Даробижарда фатҳи

10:24 / 15.04.2025 1315 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сория ибн Зунайм ал-Кинаний Фаса ва Даробижарда томон юрди. У ерлик аскар билан саҳрода тўқнашди. Қаттиқ жанг бўлди. Форслар курд­лардан мадад сўраган эдилар, улар мадад бердилар. Мусулмонлар оғир аҳволда қолдилар. Сория ва унинг аскарлари саҳрода эдилар. Агар у ерда туриб жанг қилаверсалар, ҳалок бўлишлари турган гап эди. Агар ортларидаги тоққа чиқиб олсалар, душман фақат бир томондан келиши мумкин эди, холос.

Имом Байҳақий «Далоилун-нубувва»да, Ал-Лолкоий «Шарҳис сунна»да, аз-Зайну Оқулий «Фавоид»да, Ибн ал-Аъробий «Каромотул авлиё»да ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Умар бир лашкар юбориб, унга Сория розияллоҳу анҳу исмли кишини бошлиқ қилган эди. Умар розияллоҳу анҳу хутба қилиб туриб, «Эй Сория, тоққа!» деб уч марта нидо қилди.

Кейин ўша лашкарнинг хабарчиси келди. Умар ундан ҳол сўради. Шунда у:

«Эй мўминларнинг амири, биз енгилаётган эдик. Ана шундай ҳолда турганимизда «Эй Сория, тоққа!» деган нидони эшитдик. Бас, биз ортимизни тоққа бериб олган эдик, Аллоҳ уларни мағлуб қилди», деди.

Умарга: «Сен ўшандоқ деб қичқирган эдинг», дейилди».

Ибн Мурдавайҳ Ибн Умардан ривоят қилади:

«Умар жума куни хутба қилаётган эди. У хутбаси ичида «Эй Сория, тоққа!» деди. Одамлар бир-бирларига қарадилар. Али розияллоҳу анҳу: «У албатта айтган гапидан чиқади», деди. У фориғ бўлганида сўрашган эди, «Хотиримга мушриклар биродарларимизни мағлуб қилаётганлари тушди. Улар тоғнинг олдидан ўтаётган эдилар. Агар у томон бурилсалар, бир тарафдан уришар эдилар. Агар ўтиб кетсалар, ҳалок бўлар эдилар. Бас, мендан сизлар «Эшитдик», деб айтаётган нарса чиқди», деди».

Бир ойдан кейин лашкарнинг хабарчиси келди. У ўша куни Умарнинг овозини эшитишганини зикр қилди ва «Тоғ томонга бурилдик, сўнг Аллоҳ бизга фатҳ берди», деди.

Сория ибн Зунайм ал-Кинаний розияллоҳу анҳу хабарчи ила хушхабарга қўшиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга бир идиш тўла жавоҳирлар ҳам юборган эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу у жавҳарларни олмадилар ва қайтариб олиб бориб, сотиб, пулини мусулмонларга тақсимлаб беришни амр қилдилар.

Сория ибн Зунайм ал-Кинаний розияллоҳу анҳу Даробижардга волий бўлиб қолди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-сонли тавсияси билан чоп этилган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Кунларнинг бирида бир киши Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг эшигини тақиллатиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтидан ёрдам сўраганини айтиб, давоми...

2640 14:00 / 30.11.2024
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога интиқол қилганларидан сўнг Билол розияллоҳу анҳу Мадинада тура олмай, Шом тарафларга бош олиб кетадилар. давоми...

3736 09:07 / 11.09.2023
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у саҳоба ҳақида .Бу мендандир ва мен унданман, дедилар.Бу саҳобани кўпчилигимиз танимаймиз. Моддий жиҳатдан фақир, аммо давоми...

4806 09:02 / 14.09.2021
Имом Молик Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади .Бир мусулмон ва бир яҳудий хусуматлашиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келишди. Яҳудий ҳақ бўлиб чиқди. Умар давоми...

3914 13:59 / 21.12.2024