1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Қайғулар бизни Аллоҳга илтижо қилишга мажбурлайди

11:40 / 12.04.2025 2270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошингизга бирдан муаммолар ёғилиб, юрагингиз сиқилиб кетса, энг аввал уларни ҳал қиладиган, сизни бу вазиятдан чиқариб оладиган бирор одамни топмоқчи бўласиз, таниш қидирасиз... Ҳолбуки, халоскорингиз фақат ва фақат Буюк Аллоҳдир. Ахир «кулдирган ҳам, йиғлатган хам» Унинг Ўзи эмасми? Маҳзунлик ҳам, хурсандчилик ҳам, кулги ҳам, йиғи ҳам фақатгина Аллоҳнинг измида. Дунёдаги жамики инсонлару бошқа махлуқотлар жамланиб, бирор ташвишингизни даф қилмоқчи бўлса, Аллоҳ изн бермаса, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Бир қиз айтади:

«Қачон қайғуга ботсам, ўзимни қутқариш учун бирорта дугонамнинг олдига чопардим, ёки кўнгилхушлик учун интернетга кириб, ҳар хил нарсаларни томоша қилиб, вақтимни ўтказардим. Афсуски, бу нарсаларга чалғисам, қайғуларим бирпас унутилгандек бўларди, холос. Кўнгилхушлик муаммоларни қалбимдан юлиб ташлай олмас эди. Ўзим билган барча усуллардан фойдаланиб кўрдим, лекин қалбимга таскин берадиган бирор малҳам топа олмадим. Шундан кейин умидсизликка тушиб, ўзимни йўқотиб, таслим бўла бошладим...

Бир куни бир олимнинг «кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзи» (Нажм сураси, 43-оят) деган оятни шарҳлаётганини эшитиб қолдим-у, ҳаётимда биринчи марта йиғи ҳам, кулги ҳам Аллоҳ таолонинг измида эканини ўзим учун кашф қилдим. Ҳамма муаммоларимнинг сабабини топган эдим. Шу пайтгача дардимнинг давосини ўзимга ўхшаган дардмандлар орасидан қидириб юрган эканман. Қайғуларимни аритишга эса Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қодир эмас экан! Шу пайтгача бошқа эшикни тақиллатиб, хато қилиб юрган эканман. Энди эса дардимни даволашни ўша дардни берган Эгасидан сўрайдиган бўлдим: «Аллоҳим, қайғуларимни кетказ! Аллоҳим, қалбимни сурурга тўлдир!» деб дуо қиладиган бўлдим. Бу сафар керакли эшикни тақиллатаётганимга ишончим комил эди, чунки муаммоларни ҳал қилиб берадиган бошқа эшикнинг ўзи йўқ экан! Аллоҳ менга ниҳоятда меҳрибон экан, қайғуларимни аритди. Роббимга дуо қилиб, ялиниб-ёлворган пайтларимда эса ўзгача бахт туядиган бўлдим...»

Ҳа, қувонч ҳам, қайғу ҳам, кулги ҳам, йиғи ҳам Аллоҳнинг измида. Шундай экан, фақат Роббингдан ёрдам сўрагин! Ғамларингни аритишини, сенга қувонч бахш этишини фақат Ундан ёлвориб сўрагин! Чунки бу ишларга фақатгина Роббинг қодирдир. Ҳушёр бўлгин, адашиб, бахтни бахт йўқ жойлардан қидириб, сарсон бўлмагин!

«Қулоғим сенда қизим!» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 5 сентябрдаги 03-07/5394-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламолардан бири шундай ёзади.Бир йил олдин саксон ёшли бир қария зиёратимга келди. Унинг худди ёш йигитлардек зиналардан чаққонлик билан сакрабсакраб давоми...

14154 10:00 / 06.10.2020
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг барча сифатлари ҳам камолот сифатларига дахлдор эканига шубҳа бўлиши мумкин эмас. У кишининг буюк ҳаётларини диққат билан давоми...

12921 11:20 / 08.01.2019
Баҳор келиб, табиат келинчак мисол сепини ёйган, атроф муаттар бўй ва қушларнинг шодиёна куйларига тўлган гўзал кунларнинг бири. Болалар боғчасидан хиёбон оралаб давоми...

3287 17:30 / 18.05.2019
Бир куни қизим чуқур ўйга толган ҳолда менга Ислом дини ва унга тобелик даъвосидаги айрим кишилар ҳақида саволлар бера бошлади. Унинг саволлари, унинг тили билан давоми...

3598 11:40 / 23.08.2020