1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Андижонда туман-шаҳар бош имом-хатибларининг навбатдан ташқари тезкор йиғилиши ўтказилди

23:36 / 01.04.2025 1157 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида Андижон вилоятидаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг масжидларда хавфсизлик техникасига риоя қилишга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда масжид мўмин-мусулмонлар ибодат қиладиган жамоат жойи бўлгани туфайли унинг хавфсизлигини таъминлаш доимо долзарб вазифа экани таъкидланди. Жумладан, масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва буларга туташ ҳудудларда техник жиҳатдан осойишталикни таъминлаш устувор масала эканига алоҳида урғу қаратилди.

Муфтий ҳазратлари ҳудудлардаги барча масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, жумладан, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимлари ва қозонхоналарни тўлиқ  назоратдан ўтказишни тегишли масъулларга топширдилар. Шунингдек, янгидан бунёд этилаётган ва жорий таъмирланаётган жомеларда қурилиш-архитектура меъёрларига эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари келгyсида Избоскан туманидаги масжид таҳоратхонасида бўлгани каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, масжид маъмуриятининг масъулиятини ошириш, ҳар бир объект ва техник хизмат кўрсатиш қурилмаларига алоҳида жавобгар шахс тайинлаш юзасидан кўрсатмалар бердилар. Шунингдек, мутасадди ташкилотларнинг мунтазам назоратидан ўтказиб туриш муҳимлигини билдирдилар.
Мамлакатимизда жойлашган масжидларда хавфсиз шароит яратиш, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш талабларини назорат қилишга оид Диний идора буйруғини бажариш алоҳида таъкидланди.

Баён этилган топшириқ ва кўрсатмалар республиканинг барча худудларидаги имом-хатибларга ҳам етказилиб, ижроси назоратга олингани  маълум қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март ndash якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди 1. Андижон вилояти 06202. Наманган вилояти 06203. давоми...

2476 11:12 / 28.03.2025
Тўпламимиз муддатидан аввал тайёр ҳолга келгани учун бугундан бошлаб буюртма қолдирган дўконингизга бориб олиб кетишингиз мумкин.Буюртмангизни олиб кетишда давоми...

1827 15:58 / 30.03.2021
2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

2478 14:27 / 09.02.2024
Саудия Арабистонининг АлХарж вилоятидан жой олган Қуръон ёрдам марказиrdquo эскирган Қуръонларни маҳаллий аҳолидан ва муассасалардан йиғиб олиб, уларни қайта давоми...

3472 10:10 / 19.01.2019