1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ийдул-Фитр муборак, Рамазон ҳайитингиз муборак!

06:30 / 30.03.2025 1081 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан муборак Рамазон ойини кундузлари рўзадор, кечалари хатми Қуръонларда қоим бўлиб ўтказдик. Шундай улуғ ибодатларни осон қилгани, завқу шавқ бергани учун Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига чексиз муҳаббат ва шафқат кўрсатиб, рўза тутишни барча сир-асрорлари билан ўргатиб кетган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Барчамиз беҳад хурсандчилик билан динимиздаги катта байрамлардан бири – Ийдул-Фитр байрамини кутиб оляпмиз.

Бугунги файзли, тароватли кунларда барча юртдошларимизни, бутун дунё мусулмонларини Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Аллоҳ таоло азиз юртимизни ҳамиша офиятда сақласин, халқимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файз-барака ато этсин, эзгу ишларимизда Ўзи мададкор бўлсин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ҳаж зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати тегишли давоми...

3346 22:04 / 27.11.2023
2021 йил 9 октябр, шанба куни Тошкент шаҳрида .Ислом молияси, лойиҳаси ҳамда .Islamic Business and Finance, IsBF компанияси томонидан .Ислом молияси насия савдо қоидалари, муаммолари давоми...

2815 14:35 / 07.10.2021
Айни пайтда Бухоро шаҳридаги Мир Арабrdquo олий мадрасасида юртимиздаги вилоят, туман ва шаҳар бош имомхатиблари учун ўқув семинарларининг навбатдаги сони бўлиб давоми...

1130 11:36 / 23.08.2023
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23 сентябрь куни етук муҳаддис олим шайх Муҳаммад Аввома юртимиздаги зиёратларининг бешинчи кунини Қарши шаҳридан давоми...

3949 16:05 / 24.09.2018