1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди

09:11 / 16.03.2025 1475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб юришлари учун бир дуо ўргатишларини сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрга:

اللهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الغَفُورُ الرَّحِيمُ

«Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва ла йағфируз зунуба илла анта фағфирлий мағфиратан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофурур роҳийм», деб айтинг», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқа ҳеч ким кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила гуноҳларимни кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен кечиргувчи ҳамда раҳмли зотсан.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб давоми...

1305 09:06 / 05.06.2025
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот қуйидаги дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар .Улуғ арш Эгаси бўлган давоми...

1989 08:45 / 04.12.2024
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар .Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро давоми...

4386 08:13 / 05.02.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қироатдан олдин .Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм мин нафхиҳи ва нафсиҳи ва ҳамзиҳи, Аллоҳнинг номи ила лаънати давоми...

3248 15:11 / 19.02.2020