1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рўза тутган мусулмон мусобақа қатнашчисидир

12:53 / 01.03.2025 1483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Меҳмонни чиройли кутиб олиб, ҳурматини жойига қўйган банда муҳаққақ зафар қучгувчидир...

Рамазон бизларнинг тайёргарлигимизни, уни қандай қарши олиб, нималар тақдим этганимизни Яратганга етказувчи элчидир. Шундай экан, уни иззат-икром қилайлик! Биздан мамнун бўлган меҳмонгина тақво аталмиш ҳадясини туҳфа этади...

Аксинча бўлса-чи?! Меҳмонига бепарво бўлиб, уни хурсанд қила олмаган, бошқа ишлар билан оввора бўлганлар аниқ ютқазади. Натижада Роббининг унга сийлаб юборган меҳмони норози бўлади ва совғасини ўзи билан қайтариб олиб кетади. Энг ачинарлиси эса у бундай инсонлардан ўз Роббига шикоят қилади...

Кимки Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини эъзозласин, ҳурматини бажо келтирсин!

Мусулмонлар катта мусобақани бошлаганлар, бунинг – натижаси охиратда эълон қилинадиган мусобақа!

Рўза тутган мусулмон борки мусобақа қатнашчисидир. Мукофот эса – Аллоҳ таолонинг раҳмати... Розилиги... Жаннати...

Мусобақанинг битта шарти тақво, қўшимча шартлари жуда кўп: рўза, Қуръон тиловати, таровеҳ намози, ота-онага яхшилик, истиғфор, дуо, таҳажжуд, эҳсон, ифторлик қилиб бериш ва ҳоказо...

Мусобақа бир ой давом этади. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг, энг олий мукофот сизники бўлиши мумкин!!!

«Рамазон соғинчи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон нафсга тавозеъ ва хокисорликни ўргатадиган мавсумдир.Рамазон ndash зуҳд ойидир.Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда .Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза давоми...

2296 14:15 / 12.03.2024
Аллоҳ таоло Бақара сурасида .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз,, деб давоми...

5445 14:00 / 01.04.2022
Рамазон раҳмат ойидир. Рамазонда Аллоҳ таолонинг раҳмати жўш уради. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда .Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади,, дейилган. давоми...

3040 09:00 / 09.04.2022
Эй қалбим Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсанЭй кўзим Сенчи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсанСизларни давоми...

2791 13:00 / 29.04.2022