1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизнинг 1 700 дан зиёд масжидларида хатми Қуръон ўқилади

11:23 / 28.02.2025 1803 pdf Ўқиш режими + -

2025 йилги Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони Карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 

Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади» (Имом Бухорий).

Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 11 август куни Қашқадарё вилояти 3ҳудуд Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

895 10:14 / 11.08.2025
Саудия Арабистонидаги муҳим масканлардан бири .АрРожиҳий, жомеъ масжидидир. Бу масжид нафақат Ислом меъморчилигининг ёрқин намунаси, балки исломий мероснинг давоми...

1729 08:36 / 09.07.2025
Наманган туманидаги Навбаҳор қишлоқ собиқ Ғалча қишлоғи масжиди XIX аср бошларида бунёд этилган ноёб меъморлик намуналаридан.Масжид қурилиши Каримбой оқсоқол давоми...

2110 04:00 / 14.05.2021
Шу йилнинг 23 ноябрдан 2023 йил 6 мартига қадар Париж шаҳрининг Лувр музейида Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасидаrdquo мавзусида Ўзбекистон давоми...

1905 16:01 / 27.11.2022
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021