1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жиззахдаги Қуръон курси тингловчилари «Hilol Nashr»да

16:13 / 27.02.2025 839 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 27 февраль куни «Hilol Nashr» нашриётига Жиззах шаҳридаги «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» ўқув курси тингловчилари ташриф буюрдилар.

Қуръон ихлосмандларини нашриёт вакиллари мамнуният билан кутиб олдилар.

Даставвал, Қуръон курси тингловчилари нашриётнинг бош дўконига келиб, у ердаги барча шарт-шароитлар, халқимиз учун ташкил этилган мўъжазгина кутубхона, умуман, барча жараёнлар билан яқиндан танишиб, илиқ таассурот билан чиқдилар.

Сўнгра шайх ҳазратлари томонидан асос солинган «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси босмахонасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, таҳририятда китобларнинг нашрга тайёрланиши, босмахонада чоп этилиши билан боғлиқ бир қанча жараёнларни ўргандилар, ҳар бир чоп этилаётган китобларнинг нечоғли залворли эканини гувоҳи бўлдилар. Ушбу китобларнинг то ўқувчи қўлига тайёр ҳолда етиб боргунича бўлган ҳолатларни кўздан кечириб, ҳар хил ҳажмдаги тажвидли мусҳафи шарифнинг нашр этилаётганидан қалбларида хушнудлик ва хурсандчиликни туйдилар.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари бошчиликларидаги меҳмонлар аср намозини адо этганларидан сўнг, Hilol nashrrdquo нашриётматбаасига ташриф буюрдилар. Ташриф давоми...

4674 18:35 / 18.04.2019
Сўнгги вақтларда атрофимизда йўлтранспорт ҳодисалари шунчалик кўпайдики, агар яқинларимизга тааллуқли бўлмаса, уларни эътиборга олмайдиган ҳолатга келиб давоми...

2258 17:13 / 14.11.2021
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Тошкент вилояти вакиллигида бош имомхатиб вазифасида хизмат қилган, давоми...

2289 14:15 / 04.04.2022
Жорий йилнинг 8 август куни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида янги .Имом ота, жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимда бир қатор улуғ устозлар, аҳли давоми...

3178 19:13 / 09.08.2021