1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ифори

16:05 / 27 февраль 1380 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...

Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандларини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.

Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?

Кўпчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.

Аммо унутманг, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.

Одатда давлат бошлиқлари бошқа бир давлатга ташриф буюришидан аввал уларнинг элчилари боради. Элчилар мезбон давлат вакилларига давлат раҳбарининг қачон келиши, ташрифининг мақсади, муҳокама қилинадиган масалаларни маълум қилади. Элчиларга қилинган муомалага кўра давлат бошлиқларининг муомаласига баҳо берилади. Яъни элчиларнинг икром қилиниши давлат раҳбарига иззат-икром кўрсатиш билан баробар, аксинча, элчига нисбатан бепарволик, беҳурмат муносабатда бўлиш давлатга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Элчининг ўлдирилиши ўша давлатга уруш эълон қилганликнинг белгиси эканлиги ҳам ҳаммага маълум...

Ойларнинг султони Рамазоннинг меҳмон бўлиб келишига ҳам ҳеч қанча вақт қолмади. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз фурсатда тарк этади. Рамазоннинг элчисини қандай қарши олдик?! Унга ўзи муносиб бўлган ҳурматни кўрсата олдикми, эҳтиром билан кузатишга тайёрмизми?!

Ҳали ҳам фурсат бор. Рамазон тадоригига имкон бор!

Азон кишиларга намоз вақти бўлганини эслатади. Дунё ишлари, турмуш ташвиши билан югуриб-елиб юрганлар азон овозини эшитиши билан намоз вақти, нажот палласи келганини билишади ва ибодатларини адо этиш учун тайёргарлик кўра бошлашади. Лекин шундай инсонлар ҳам борки, улар намозга муштоқ, ҳар сафарги Роббилари билан бўладиган мулоқотни дилдан соғиниб, интиқлик билан кутишади. Айнан ўшалар азон садолари янграмасидан масжидга интилишади, Аллоҳнинг байтида намоз вақтини кутиб, зикр, дуолар билан машғул бўлишади. Улар доимо хушёр, намоз вақти кирганини англашлари учун азонни эшитишлари шарт эмас.

Худди шунингдек, орамизда ойларнинг султони Рамазон келаётганини огоҳлантириш лозим бўлганларимиз талайгина.

Рамазон яқин! Рамазонга оз қолди! Рамазонга тайёрланинг!

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазонга соғ-саломат, иймон бутунликда, эътиқод мусаффолигида, юзимизни ёруғ қилиб етказсин ва уни чиройли ўтказиб, ютуқлар билан чиқишимизга муваффақ қилсин!

«Рамазон соғинчи» китобидан

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон халқлари ҳаётида ҳар йили Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфият касб этиб келган.Аждодларимиз ижтимоий турмуш тарзи ҳақида сақланиб қолган давоми...

2701 14:06 / 28.04.2021
Рамазон имкониятлар ойи. Уни муносиб шаклда ўтказган кишига жуда кўп эшиклар очилади. Бу борада эса сизга ушбу тавсиялар асқотади деган умиддамиз 1. Ҳар бир амални давоми...

3338 08:00 / 11 март
Меҳмондўстлик ndash Исломнинг гўзал кўрсатмаларидан бири. Ислом арконларига амал қилган мусулмонлар, энг меҳмондўст халқлардан ҳисобланишлари бежизга эмас. давоми...

4280 13:49 / 13.06.2018
Мўмин мусулмонлармиз орзиқиб кутаётган ойлар султони бўлмиш муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди.Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2752 14:45 / 08.04.2021
Аудиолар

210827 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130090 14:35 / 11.08.2021