1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазоним келмоқда!

16:02 / 27.02.2025 1737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мағфират ва жаннат эшиклари очилган, шайтони лаъин кишанланган муборак ой – Рамазон эшик қоқмоқда. Сизу биз бу эшикни очишга ҳозирмизми?!

Рамазон — алоҳида хусусиятларга эга ойдир:

1. Рамазон Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолодан биринчи ваҳий келган ойдир. Бу воқеа 610 йили Рамазон ойида содир бўлган. Рамазон – бу Қуръони Карим ойи.

2. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Яхши амаллар натижасида одам шу ойда Аллоҳ таолога яқинлашса, бу бошқа ойда фарзини адо этганга тенгдир. Рамазон ойида фарзни адо этганга эса бошқа ойда қилинган фарзга нисбатан етмиш фарз мукофотини олади. Бу ой сабр ойи, унинг мукофоти эса – жаннатдир».

3. «Бу ойнинг биринчи ўн кунлиги – Аллоҳ таолонинг марҳамати, иккинчиси, кечирими, учинчиси, дўзахдан қутқариши. Рамазонда қулни озод этганни Аллоҳ таоло дўзахдан озод этади, ифторда рўзадорга сув берганни Аллоҳ таоло қиёмат куни Кавсар сувидан ичиртиради ва у жаннат эшигига киргунича чанқамайди».

4. Рамазонда шайтонлар занжирбанд этилади ва бошқа пайт каби ёмонлик қилолмайдилар.

5. Рўза тутиш Ислом устунларидан бири. Рамазон ойида рўза тутишни Аллоҳ таоло фарз қилиб берган. Рўзадаги афзалликларнинг саноғига етиб бўлмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: «Бу ойда ҳар бир киши очлик нималигини бошидан ўтказади ва бева-бечораларга раҳм-шафқатли бўладилар. Бу ойда иймонли бандаларнинг ризқи кенгаяди.

Рўзадорни таомлантирган гуноҳларидан фориғ бўлиб, дўзахдан озод этилади. У рўзадор билан тенг мукофотланади. Бунда рўзадорнинг мукофоти ҳам камаймайди».

6. Таровеҳ намози – Рамазон ойида хуфтон намозидан кейин ўқиладиган суннат намозидир. Рўзанинг биринчи тунидан бошлаб ўқилади ва охирги тунда тугатилади. Таровеҳ намозини жамоа билан масжидда ўқиш афзалдир.

7. Фитр садақаси – Рамазон ойининг охирида бериладиган фарз садақадир. Фитр садақасини ийдул Рамазонгача беришга ҳаракат қилиш керак.

8. Бу ойда шундай бир тун борки, у минг ойдан ҳам устундир. Бу тун қадр кечасидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. Қадр кечаси не эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.» (Қадр сураси, 1–3-оятлар).

Лайлатул қадр – Қадр кечаси Рамазоннинг учинчи ўн кунлигига тўғри келишини кўпчилик уламолар таъкидлашган.

Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор».

Имом Аҳмад, Баззор ва бошқалар ривояти.

Агар бу дуо рўза пайтида, айниқса, ифтор вақтида қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Бу зикр қилинганлар Рамазон ойининг барча фазилатларини тўла қамраб ололмайди, балки мазкур фазилатлар олдида дарёдан айрим томчилар холос. Йўқса, унинг фазилату хусусиятларини санаб адоғига етказиш мушкулдир.

Аллоҳ таоло бу муборак ойни раҳмат ва мағфират ойи, дўзахдан нажот бериладиган ой, дуолар ижобат қилинадиган моҳи Рамазон ойини барчамизга хайрли ва баракотли қилсин! Уни тақво неъматига эришишимиз учун васила қилсин!

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон mdash мезаналардаги нур, қалблардаги зиёдир. Агар бутун умр жасад учун бўлса, бу ой руҳ учундир. Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

219 12:31 / 12 февраль
ndash Бир кечаси минг ойдан яхши бўлган кун келишини ёдимизда тутайлик Унга ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим Аллоҳим, бизларни Қадр кечасига соғомон етказ ndash давоми...

2098 10:47 / 02.04.2024
1. Билингки, Қуръон қироати ва унинг оятлари маъносини тадаббур қилиш, Қуръонни давомли равишда тартил билан ўқиб бориш, сизнинг тилингизни фасоҳатли, гапириш давоми...

3187 09:00 / 19.04.2022
Азиз биродарим эсингизда тутинг солиҳ амаллар Аллоҳ олдида қабул бўлиши учун икки шарт борБиринчиси Амални ёлғиз Аллоҳ учун холис қилиш.Иккинчиси Бу амални давоми...

2904 13:00 / 18.05.2021
Аудиолар

230238 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148815 14:35 / 11.08.2021