1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзиядаги қадимий қўлёзмалар нусхалари юртимизга келтирилади

15:26 / 10 январь 1165 pdf Ўқиш режими + -

Буюк алломаларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини ўрганиш ҳамда маданий ёдгорликларни тадқиқ қилиш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Хорижий мамлакатларда сақланаётган маданий, илмий бойликларимизни юртимизга олиб келиш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.

Яқинда Малайзияда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга мамлакатимиз маданий меросига оид тарихий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари топширилди. Булар Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарларидир. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.  

Мазкур қўлёзмалар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий экспозициясида намойиш этилиши кутилмоқда.  

Абу Райҳон Беруний ўз асарлари ва илмий кашфиётлари билан дунё илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг 1197 йилда кўчирилган "Ат-Тафҳим" асари жаҳон илм-фанида муҳим манба сифатида эътироф этилган.  

Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си эса XV асрда Темурийлар даври китобат санъати анъаналари асосида кўчирилган. Асарда Камолиддин Беҳзод миниатюра мактабига хос унсурлар аниқланган.  

Маданий меросимиз дурдоналарининг юртимизга олиб келиниши ва экспозицияларда намойиш этилиши уларни келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этади.  

М.Комилова,

ЎзА

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун кунда Вақфrdquo хайрия жамоат фонди кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда.Хайрия фондига хориждаги ватандошларимизни ҳам жалб этиш ишлари йўлга давоми...

2610 17:45 / 09.01.2019
Тошкент ислом институтида 20242025 ўқув йили модуль таълим тизими учун ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул тест имтиҳонларини давоми...

915 15:15 / 10.07.2024
Шу йил 2122 декабрь кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳрида Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш бўйича II мусобақа бўлиб ўтади. Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват давоми...

1136 14:15 / 06.12.2024
Яқинлашиб келаётган қиш ҳаммани шошилтириб қўяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса бирикки кун давомида ҳароратнинг кескин пасайиши кўпчилигимизни ўйлантириб давоми...

2550 16:01 / 16.11.2018
Аудиолар

212794 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132012 14:35 / 11.08.2021