1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон – Ислом молиясидаги мутахассислар сони бўйича етакчи ўринда

17:39 / 20.12.2024 1732 pdf Ўқиш режими + -

Ислом молияси бўйича халқаро сертификатлаш дастури билан 2 йил олдин шартнома имзолаганимизда «Ўзбекистонда бу соҳада ким ҳам имтиҳон топширарди?!», деган шубҳа бўлганди. Аммо орадан салкам 3 йил ўтиб ҳолат ўзгарди.

Ўзбекистонда Ислом молиясининг бугунги ҳолати ҳақида «Мутахассислар тайёрлаш» йўналиши аъзоси Музаффар Ҳусниддиновнинг мақоласи билан танишиб чиқамиз:

«Ислом молияси бўйича халқаро сертификатлаш дастури билан 2 йил олдин шартнома имзолаганимизда «Ўзбекистонда бу соҳада ким ҳам имтиҳон топширарди» деган шубҳа бўлганди. У вақтда қонунчиликда Ислом молияси ҳақида бирор жумла йўқ эди, мутахассислар сони ҳам бармоқ билан санарли эди холос.

Орадан салкам уч йил ўтиб ҳар чоракда бўлиб ўтадиган имтиҳонга номзодлар сони 20 кишидан ошди. Атайлаб йўл босиб Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Татаристон (Россия) давлатларидан Тошкентга келиб имтиҳонларни топширган номзодларимиз бор. Биздаги номзодлар, асосан, олий маъҳад устозлари ва битирувчилари, Халқаро ислом академияси устозлари ва битирувчилари, Assoodiq Consult, Mezon Kengashi уламолари ва ходимлари ҳамда мустақил ўрганувчилардан иборат.

Марказий банк Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича тўлақонли қонун қабул қилинмаслиги сабаблардан бири мутахассислар етишмаслиги дея, эътироф этиб келган. Айтишим мумкинки, ҳозирги кунда халқаро сертификациядан ўтган малакали мутахассислар сони бўйича минтақада етакчига айландик. 2025 йилги имтиҳонларга рўйхатдан ўтган янги номзодлар бор. Қонун бўлмаса-да, Ўзбекистонда ички потенциал ошиб бормоқда. Тадбиркорлар орасида ҳам тижоратда Ислом молияси талабларини ўрганаётганлар, амал қилаётганлар улуши ортиб бормоқда. Банкларда ҳам қизиқиш юқори.

2025 йил Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича катта қадамлар ташлаш, имкониятлар йили бўлиши учун барча асослар бор. Ислом банклари ва Ислом қимматли қоғозлари тўғрисидаги икки қонун лойиҳаси тайёрлаб қўйилган. Суғурта фаолияти ва Вақф тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тайёрлаш масаласи муҳокамада бўлиб турибди. Халқаро сертификациядан ўтган мутахассислар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шариат мезонларининг ўзбек тилига таржимаси якунланиш арафасида.

Аллоҳ муваффақ қилса, тадбиркорлар ва халқимизнинг бу соҳага талаби қондирилиб, сиёсий ирода кўрсатилса, қонунлар қабул қилинса, Ислом молияси соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётига ва молиясига қувват бўлувчи асосий омиллардан бирига айланади».

Манба: t.me/IslomMoliyasi

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 9 декабр куни Малайзиянинг .Насирул Қуръан, муассасасининг раҳбари Муҳаммад Ашҳарий Абдуллатиф бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар давоми...

719 18:36 / 09.12.2025
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Қуръони Карим ходими, устоз Абдуманнон домла Исматуллаевнинг оналари вафоти муносабати билан барча оила давоми...

859 15:32 / 20.10.2025
АҚШ сафаридаги бир гуруҳ ўзбекистонлик имомхатиблар 2022 йил 25 апрель куни Чикаго шаҳрида яшовчи ҳамюртларимиз билан учрашув ва Рамазон тадбирларидаги давоми...

1986 01:17 / 27.04.2022
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари давоми...

1526 14:15 / 23.06.2024