1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино иймон нуридан маҳрум қилади

14:07 / 18.12.2024 1945 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино қилувчи зино қилаётган вақтида мўмин бўлмайди» деб огоҳ қилганлар. (Саҳиҳи Бухорий).

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бунинг маъносини шундай нақл қилганлар:

«Зино сабабли инсондан иймон нури суғуриб олинади».

Имом Табаронийдан қилинган бошқа бир ривоятда шундай дейилади:

«Ким зино қилса, ундан иймон чиқиб кетади. Кейин агар тавба қилса, Аллоҳ таоло тавбасини қабул қилади» («Фатҳул Борий»).

Ўйлаб кўрадиган ўрни шуки, иймондан маҳрум бўлиш бир неча лаҳзалар учун бўлса-да, жуда хатарли! Айни ўша маҳрумлик лаҳзаларида Аллоҳ таоло тарафидан ўлим келиб қолса, иймонсиз кетган бўлади. Бундай хотимадан Аллоҳ таоло сақласин. Бундай ёмон оқибатни инсон тааммул қилса, оёқлари кишанланиб, фаҳш тарафга юришдан тўхтаб қолади. Биз зино ва зинонинг барча сабаблари ва важҳларидан ўзимизни сақлашга батамом ҳаракат қилишимиз лозим.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
mdash Рувайбизани кўрдик.Рувайбиза нималигини ушбу ҳадисдан ўргананмиз.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамларга шундай замон келадики, унда алдов йиллари давоми...

9024 11:00 / 26.05.2022
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Болдир очиладиган яъни, оғир ҳисобкитобга чоғланиладиган ва улар кофирлар кўзлари қуйига эгилган, хорлик уларни давоми...

5397 15:15 / 24.12.2018
Кувайт Фиқҳ энциклопедиясида ушбу саволга жавоб сифатида қуйидаги мулоҳазалар келтирилган.Рибонинг ҳаром қилинишидаги ҳикматларМуфассир уламолар рибонинг давоми...

2389 10:20 / 25.11.2021
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бордим. Пайғамбаримиз дедилар .Қиёмат олдидан олти нарсани давоми...

5206 10:06 / 09.06.2022
Аудиолар

213647 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132853 14:35 / 11.08.2021