1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

02:30 / 15.12.2024 1392 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди.

Бу ҳақда Куала-Лумпур шаҳрида “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этиб қайтган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов маълум қилди.

– Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, – дейди Фирдавс Ҳалимов. – Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири, аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган “Ат-Тафҳим“ асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган.

Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома“ асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб, Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази фондига топширишларини маълум қилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек .Одам боласининг ҳар бир давоми...

2185 15:20 / 01.05.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг илк нозил бўлган оятида шундай марҳамат қилади .Ўқинг Эй, Муҳаммад Бутун борлиқни яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан, Алақ давоми...

942 14:03 / 30.09.2025
Islom.uz портали YouTube ижтимоий тармоғидаги канали обуначилар сони 100 мингдан ошгани муносабати билан бериладиган .Кумуш тугма, Silver button билан тақдирланди.Ҳозирда YouTube давоми...

1972 14:50 / 27.08.2021
Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган давоми...

1298 12:44 / 29.12.2025
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021