1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дин пешвоси жамиятда ҳар доим намуна бўлиши керак

16:30 / 14.12.2024 1142 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти сафарлари давомида туман-шаҳар бош имом-хатиблари ва «Саййид Муҳйиддин махдум» билим юрти мударрислари билан йиғилиш ўтказдилар.

Учрашув аввалида Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида диний соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритдилар. Жумладан, ҳар бир имом-хатиб масжиддаги фаолияти билан бирга ўзига бириктирилган маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда ҳам фаол хизмат қилишларини таъкидладилар. Шунингдек, имом-домлалар ҳар бир ишни қонунчилик доирасида амалга оширишлари ва дин пешвоси бўлган имомлар жамиятнинг энг намунали кишиси бўлишларига катта урғу қаратдилар.

Таҳлилий руҳда ўтган мажлисда муфтий ҳазратлари кейинги йилларда Андижон вилоятида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида халқимиз диний эҳтиёжини қондириш ва хайрия ишларини кенг кўламда адо этаётганларини таъкидлаш баробарида баъзи имом-хатиблар фаолиятида камчиликлар кўзга ташланаётгани, улар ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

Шунингдек, устоз-муддарислик ҳам жамият ҳаётида энг муҳим мақом ва одамлар эътиборидаги улуғ касб экани, бугунги кунда барча соҳада бўлгани каби диний жабҳада ҳам ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлаш жуда ҳам зарур эканини баён этдилар.

Йиғилиш давомида мутасаддилар ўтётган йил якунлари ва келгуси йилги режалар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, масъулларга соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг шимолишарқидаги Ризе вилоятида Қуръони Каримни ёд олган юзлаб талабаларнинг битирув маросими бўлиб ўтди. Жами 571 нафар талабалар Қуръони Каримни ёд давоми...

1842 10:30 / 14.12.2021
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар ўтказилди ва бутун дунё биринчи муслиманинг америка қонунчилик йиғилишига сайланганидан хабар давоми...

3331 15:15 / 10.11.2018
Буюк Британия шаҳзодаси Чарльз Мисрдаги АлАзҳар Ислом университети масжидига ташриф буюрди. Ташриф чоғида олийгоҳ талабалари билан жаҳон динлари мавзусида давоми...

2079 14:00 / 22.11.2021
Кеча 21 апрель куни юртимизнинг бир гуруҳ имомхатиблари АҚШда Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Вашингтондан 40 км узоқликдаги Виржина штатидаги .Adams Center, давоми...

2594 11:41 / 22.04.2022