1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Катта Лангар Қуръонининг факсимилеси Оксфордга совға қилинди

17:08 / 03.12.2024 1299 pdf Ўқиш режими + -
 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб, маърифий жабҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратмоқда.

Мамлакатимиз делегация вакиллари том маънода дунё илмий марказларидан саналган Оксфорд Ислом тадқиқотлари марказига ташриф буюрди.

Марказ вакиллари ва олимлари билан учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов ва бошқалар иштирок этди.

Янги Ўзбекистонда маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, долзарб илмий тадқиқотлар ҳақидаги, шунингдек, бу йўналишдаги халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантиришга оид тақдимотлар тингланди. Бу тақдимот ва маърузалар Буюк британиялик олимлар, шарқшунос, мнбашуносларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўз навбатида Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази вакиллари ҳам қатор давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ислом олами тарихи атласи” лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳада дунёнинг ҳар бир минтақасининг Ислом цивилизацияси ривожидаги ўрни, муҳим кашфиётлар, олимлар ҳаёти ва фаолияти, шунингдек, мусулмон цивилизациясининг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси кўриб чиқилади.

Музокаралар чоғида ушбу лойиҳа туркумида Марказий Осиёнинг ислом цивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган алоҳида жилдни яратиш бўйича икки томоннинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро тадқиқот марказлари ва Оксфорддаги ислом тадқиқотлари маркази ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши билан якунланди.

Тадбир доирасида сўнгги йилларда чоп этилган китоб ва альбомлар кўргазмаси ташкил этилди. Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси, шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги китоб-альбомлар совға қилинди.

– Ўзбекистон бой тарих ва бетакрор маданий меросга эга қадимий мамлакат, – деди Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий. – Мен Ўзбекистонга кўп маротаба борганман. Аммо сўнгги йилларда мамлакатингизнинг ташқи дунё билан алоқалари тобора кенгая бошлади. Янги Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев барча хорижий ҳамкорлар қатори биз олимлар, хорижий тадқиқотчилар учун ҳам юртингиздаги илмий-маърифий масканларнинг эшиклари очиқ эканини айтмоқда. Жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази билан биргаликда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилган музокаралар кутилган натижаларни беришига ишонаман.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари дунёнинг энг қадимий кутубхоналаридан бири бўлган Оксфорддаги Бодлеан кутубхонасига ташриф буюрди ва у ерда Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар билан танишди.

– Ўзбекистон буюк алломалар, шоир ва мутафаккирлар юрти, – деди Бодлеан кутубхонаси Шарқ қўлёзмалари бўлими куратори Николас Контовас. – Жумладан, Ҳазрат Алишер Навоийнинг ул зот ҳаётлиги даврида кўчирилган қўлёзмалари кутубхонамиз фондининг нодир жавоҳирларидан саналади. Бундай бебаҳо асарларни бемалол бутун инсониятнинг хазинаси дейиш мумкин.

Кутубхонада ўзбекистонлик олимлар Ўзбекистон маданий меросига оид ўндан ортиқ қўлёзмалар билан танишди. Айниқса, Алишер Навоийнинг шахсий дастхати бўлган «Хамса» қўлёзмаси барчада катта таассурот қолдирди.

Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний» асари ҳам ўзига хос тарихга эга. Уни салкам уч аср илгари оксфордлик олим Жон Гейвс сотиб олган ва китоб ҳошиясида зарҳал қайдлар киритган. Китоб саҳифаларида усмонли турк тилидаги битиклар ҳам учрайди.

Ўзбекистон илмий делегациясининг Буюк Британияга ташрифи давом этмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 27 май куни Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Туркиянинг Чанкири Каратэкин университети билан ҳамкорликдаги .Мовароуннаҳрдан Онадўлига ҳадис давоми...

1361 06:45 / 29.05.2024
16 ноябрь ndash Халқаро бағрикенглик куни муносабати жорий йилнинг 14 ноябрь куни бир гуруҳ диний соҳа ходимлари Диний бағрикенглик кўкрак нишони билан давоми...

792 11:38 / 14.11.2025
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1928 08:45 / 19.04.2023
АлАзҳар Халқаро Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси берган маълумотга кўра, мусобақа 5 босқичда ўтказилади. IQNAнинг хабар беришича, ташкил қўмита мусобақа давоми...

2394 10:00 / 04.01.2019
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021