1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Бўлмаса

17:28 / 03.12.2024 1544 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сайёралар нотинч, уммонлар нотинч,

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

Наслу насаб нотинч, замонлар нотинч,

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса,

 

Не қилсин давраю дилда шодмонлик,

Барча қитъаларда қут, фаровонлик.

Қўшинда собитлик, элда омонлик,

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

 

Кўнгилга сиққайми қўш сурнай саси?

Тиниб-тинчигайми тўплар наъраси?

Хотиржам тургайми тинчлик қалъаси?

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

 

Чексиз само бўлмас тиниқ, беғубор,

Қўналға, маконсиз кезар кабутар.

Барча ерга бирдай келмагай баҳор,

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

 

Мағриб нотинч бўлса, безовта машриқ,

Дўст-дўстдан имдодин тутмагай дариғ.

Қаер зулмат ичра, қаердир ёруғ,

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

 

Элчилар кўнглида ғулғула мудом,

Хавфу хатар кезар қадам-бақадам.

Қай бир бегуноҳнинг кўзларида нам,

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

 

Файз не қилсин боғу бўстон ичинда,

Тўй ўрнига аза достон ичинда.

«Қараб туриш йўқдир!» – фармон ичинда

Магар ер юзида тинчлик бўлмаса.

 

Тўра Сулаймон

«Ҳилол» журнали 4(61) сон

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мураттаб қорилар Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳамда Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажидлар тартиб берган Навоийдан чу топқайлар навоеrdquo HilolNashrrdquo нашриёти, Тошкент, 2014 ва давоми...

4862 05:00 / 07.03.2017
Мен тушдиму бандингга қачон, озодман Гар шоҳману, сенга қуллигимдан шодман Бор дарди жаҳоннинг менга қилмас таъсир, Чеҳрангни кўриш билан дили ободман Хуррам давоми...

2087 15:31 / 17.09.2024
Аллоҳ бизни тупроқдан, Гўзал қилиб яратган. Омон борки жону тан, Яхшилик қил, яхшилик Ўн саккиз минг бу олам, Ичра улуғ зот одам Бўлганимиз учун ҳам, Яхшилик қил, давоми...

1705 11:50 / 17.07.2024
Қуёш порлаб чиқди гўё Бани Ҳошим бошидан,Бир марҳамат келди Раҳмондин аларнинг қошида.Олам ғарқ бўлмоқ узра турарди қизлар ёшидан,Икки олам раҳмати мушфиқ давоми...

3963 15:38 / 06.09.2024