1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дажжол машриқдан чиқади, унга кўп одамлар эргашади

13:35 / 01.12.2024 3058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتْبَعُ الدَّجَّالَ مِنْ يَهُودِ أَصْبَهَانَ سَبْعُونَ أَلْفًا عَلَيْهِمُ الطَّيَالِسَةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Асбаҳоннинг тайласон кийган яҳудийларидан етмиш минг киши Дажжолга эргашиб кетади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Асбаҳон – машҳур шаҳар. Тайласон ‒ бошнинг устидан елка билан қўшиб ташлаб олинадиган ёпинчиқ.

عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدَّجَّالُ يَخْرُجُ مِنْ أَرْضٍ بِالْمَشْرِقِ يُقَالُ لَهَا: خُرَاسَانُ يَتْبَعُهُ أَقْوَامٌ كَأَنَّ وُجُوهَهُمُ الْمَجَانُّ الْمُطْرَقَةُ».

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Дажжол машриқдаги Хуросон деган жойдан чиқади. Унга юзи тери қалқонга ўхшаган кўп қавмлар эргашади», дедилар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَخْرُجُ مِنْ خُرَاسَانَ رَايَاتٌ سُودٌ لَا يَرُدُّهَا شَيْءٌ حَتَّى تُنْصَبَ بِإِيلِيَاءَ». رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хуросондан қора байроқлар чиқади. Ўша байроқлар Илияга тикилмагунича уларни ҳеч нарса қайтармайди», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Булар Дажжолнинг байроқлари бўлади.

عَنْ أُمِّ شَرِيكٍ  عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيَفِرَّنَّ النَّاسُ مِنَ الدَّجَّالِ فِي الْجِبَالِ»، قَالَتْ أُمُّ شَرِيكٍ: يَا رَسُولَ اللهِ، فَأَيْنَ الْعَرَبُ يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: «هُمْ قَلِيلٌ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Умму Шарийк розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар Дажжолдан тоққа қочадилар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша кунда араблар қаерда бўлади?» деган эдим, «Улар озчилик бўлади», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Дин ишларида фойда берадиган ёки ўзига фойда оладиганлар билан ҳаммажлис бўлиш, ғофиллардан эса эҳтиёт бўлиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ёмон давоми...

723 15:41 / 04.09.2025
Бир киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша ерда эдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишига ҳеч нарса давоми...

1753 15:15 / 19.11.2025
Ғийбатнинг таърифини ушбу ҳадисдан билиб оламизАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нимаrdquo деб сўрашди. Биродарингни давоми...

2392 09:00 / 05.05.2023
Ғийбат ndash узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш. Кибр ndash Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят. Намоз ndash ҳар давоми...

2897 09:00 / 15.02.2024