1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис илми билимдонлари Термизда беллашди

13:55 / 30.11.2024 1121 pdf Ўқиш режими + -

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Ҳадислар билимдони» кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган танловда юртимиздаги ўнта ўрта махсус ислом таълим муассасасининг илму толиб ва толибалари ўз билимларини синовдан ўтказди.

Кўрик-танлов Қуръони карим тиловати билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Камол Исломов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар Сайфутдиновлар мамлакатимизда муқаддас ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимиз ва уларнинг улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиб, халқимиз ҳамда жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Жорий йилда мамлакатимизда буюк аллома Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланаётгани ва шу муносабат билан Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзуига бағишлаб ташкил этилган халқаро илмий-амалий конференциянинг аҳамияти тўғрисида фикр юритди. Кўрик-танлов қатнашчиларига омад тилади.

Очиқ, ошкора ўтказилган кўрик-танловда иштирокчилар тўртта шарт бўйича беллашиб, дастлаб буюк муҳаддисларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисидаги саволга жавоб берди. Кейинги шартлар ҳадис китоблари ва ҳадис истилоҳларига оид саволларнинг жавобини айтиш билан давом этди. Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асаридан келтирилган ҳадиcларни ёддан айтишди.

Ўз даврида муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг ҳаёти, ижоди ва илмий фаолияти, дунё халқларининг бебаҳо мулкига айланган нодир асарларининг мазмун-моҳияти, қадр-қиммати ўз ифодасини топган танлов иштирокчилари билимини нуфузли ҳакамлар ҳайъати холисона баҳолаб борди.

Танлов якунида «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Мунира Исломова фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси толиби Хабиб Ярашевга, учинчи ўрин “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси толиби Муҳаммадсодиқ Тоиржоновга насиб этди. 

Ғолиблар диплом ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Tashkent City ҳудудидаги .Орифжон, жоме масжиди реконструкцияга тайёрланмоқда. City дирекциясининг хабар беришича, бу борада дастлабки режа ишлаб чиқилган, жараён давоми...

4020 10:45 / 22.04.2019
2024 йил 13 сентябрь куни фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқанд зиёратидан сўнг Бухоро шаҳрига етиб келдилар. Бухоро Марказий давоми...

1716 14:27 / 13.09.2024
Филадельфия аэропортидаги кўчма масжиднинг очилганига икки йил бўлди. Ана шу вақт оралиғида кўчма масжид аэропорт автотураргоҳидаги мусулмон ҳайдовчиларнинг давоми...

2324 12:40 / 29.04.2019
Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ndash Катта Лангар Қуръони реставрацияси якунланди. Лойиҳа устида Маданият ва санъатни ривожлантириш давоми...

2605 19:32 / 11.06.2021