1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Лондонда «Хамса» асарининг ноёб қўлёзмаси тақдим этилди

11:58 / 30.11.2024 1041 pdf Ўқиш режими + -

Буюк Британияга ташриф қилган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги «Christie's» ва «Sotheby's» аукцион савдо уйларида бўлди.

Ташриф давомида «Christie's» аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли мазкур ташкилот тарихи ва фаолияти билан қисқача таништирди. Ташкилотда мавжуд бир қатор нодир экспонатлар, тасвирий санъат асарлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, Пламбли аукцион уйида сақланаётган айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган «Хамса» асарининг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган «Шамс ва Муштарий» достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган.

Шундан сўнг Ислом цивилизацияси маркази вакиллари Лондон шаҳридаги яна бир аукцион савдо уйи – «Sotheby's»га боришди. Делегация аъзоларини Аукцион савдолари бўлими раҳбари Бенедикт Картер қабул қилди. Савдо уйи ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакилларига айни пайтда савдо уйи ихтиёрида бўлган, Марказий Осиё маданий меросига оид осори-атиқалар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, 8 асрга мансуб суғдийлар либоси, сомонийлар даврига тегишли бўлган сопол идишлар, қадимий биноларга оид кошинлар, мамлуклар ва темурийлар даврида кўчирилгани тахмин қилинган Қуръони карим қўлёзмалари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари аукцион савдо уйлари вакилларига Марказ билан ўзаро ҳамкорликни таклиф қилди. Шунингдек, мазкур аукцион савдо уйлари мутасаддилари 2025 йил март ойида Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган «Халқаро Ислом маданий мерос ҳафталиги» га ҳам таклиф этилди.

Манба: https://www.cisc.uz/habar-Londonda-Xamsa-asarining-noyob-qo-lyozmasi-topildi-740

Мавзуга оид мақолалар
Дунёда Ислом санъати ва цивилизациясини ёки уларнинг биноларини, исломий буюмларни намойиш этишга бағишланган кўплаб музейлар мавжуд.Ушбу музейларнинг давоми...

2032 12:52 / 07.06.2021
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

2811 14:20 / 11.12.2018
Туркия нодавлат ташкилоти IHH гуманитар ёрдам фонди ўтган йили Африканинг етти давлатига Қуръони Каримнинг 21 минг қўлёзма нусхасини совға қилган эди. Бу ҳақда давоми...

1678 15:30 / 19.01.2022
Маълумки, Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида .Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари, номли халқаро илмийамалий анжуман ўтказилмоқда. Халқаро давоми...

1925 17:00 / 27.11.2021