1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китоби қайта нашр этилди

05:00 / 02.02.2015 3519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китоби қайта нашр этилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бозор ва унга боғлиқ масалалар»  деб номланган китоблари қайта нашр этилди.



БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Бандаларига молиявий муомалаларни ҳалол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига молиявий муомалаларни батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!
Қадимги фуқаҳоларимиз ушбу «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб атаётган китобимизда келадиган масалаларга оид бобни «Китобул байъи» – «Савдо китоби» деб аташган.
Ҳар бир инсон турмуш тақозоси ила ҳаётида доимий равишда молиявий муомалаларга дуч келади ва бу муомалаларда иштирок этади. Айни шу муомалалар одамларнинг кўп вақтини ва фаолиятини ўз ичига олади.
Молиявий муомалалар тартибга солинмаса, уларнинг қоидалари бўлмаса, кишилар орасида келишмовчиликлар кўпайиши аниқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишни Ўз зиммасига олган ва умумий таълимотларни баён қилиб берган. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали бу ишларнинг тафсилотини йўлга қўйган. Шу тариқа савдо сотиққа оид исломий ҳукмлар мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинган. Исломдан олдинги даврдаги бу борада шаклланган нотўғри ҳукмлар бирин-кетин бекор бўла бошлаган.
Кейинчалик фуқаҳоларимиз ушбу мавзуда келган оят ва ҳадислардан чиқадиган ҳукмларни тартибга солиб, ижтиҳод даражасига етмаган мусулмонлар учун уларга ёрдам тариқасида осонлаштириб, тушунтириб беришган.
Ҳозирги кунимизда одамлар орасида молиявий муомалаларда турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни камайтириш учун нима қилиш лозим? Бизнингча, шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиш зарур.




Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: « Бозор ва унга боғлиқ масалалар »
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2015
Ҳажми:  104 бет
ISBN: 978-9943-4359-6-4
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3806-сонли тавсияси ила чоп этилган




Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган шаҳри:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 94) 560 1212
Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99893) 5035694
Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010
(Иш вақти 09:00 - 17:00)

www.hilolnashr.uz




Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Ҳалол ризқ топиш фарздир
Ҳаромга қўл уриш мумкин эмас
Тижорат ва унинг одоблари
Савдога оид илмни ўрганиш зарур
Савдода ёлғон гапириш ҳаром
Ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан
Савдода ростгўйлик – икки дунё шарафи
Савдода алдамчилик ҳаромдир
Ўлчовдан уриб қолиш ҳаромдир
Эҳтикор (монополия) ҳаромдир
Рибо ҳаромдир
Савдо молининг олдини тўсиб чиқиш ҳаромдир
Ўзганинг савдоси устига савдо қилиш ҳаромдир
Ҳаром нарсаларнинг савдоси ҳаромдир
Яхши ният ва Аллоҳнинг зикри
Саҳархезлик – фазилат
Савдогар маданиятли бўлиши керак
Савдогар бағрикенг инсондир
Нархни кўп оширмаслик
Шубҳали нарсалардан йироқда бўлиш
Хайр-эҳсон қилиб туриш
Закотни вақтида адо этиш
Ҳамкасблар билан яхши алоқада бўлиш
Золим харидорга ёрдам бермаслик
Харидор билан гўзал муомалада бўлиш
Қалбаки пулларни ишлатмаслик
Айниб қолган харидорга ёрдам бериш
Тармоқли савдо
Таварруқ савдоси
Таварруқ савдосининг ҳукми
Тақсит савдоси
Шартнома
Битимнинг асоси
Келишув шартлари
Ширкатлар ҳақида
Музораба ширкати
Пул бирликларини бир-бирига сотиш ҳақида
Ислом Фиқҳи Академиясининг фатвоси
Қийматни олдин бериш савдоси
Саламнинг шартлари
Қўшимча маълумотлар

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик .Руҳий тарбия, мажмуаси.Маълумки, жисмоний ва молиявий ибодатларимизни, яъни зоҳирий амалларимиз давоми...

5084 05:06 / 16.08.2018
.Ҳилол, тақвимининг 1438 ҳижрий йил 39сони .Ҳилолнашр, матбаанашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг .Ҳилол, тақвимининг навбатдаги сонини тақдим этади. Ушбу давоми...

7086 10:00 / 03.03.2017
.Ҳадис ва Ҳаёт, 5 жуз.Намоз китоби 1, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Намоз, деб номланган давоми...

1669 15:06 / 27.11.2020
quotҚуръон илмлариquot китоби нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Қуръон илмлари, деб номланган китоблари нашр давоми...

5374 05:00 / 02.02.2015