Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тавбанинг вожиблиги | Тазкия дарслари (308-дарс)

19:00 / 23.11.2024 2261 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Намуна учун баъзиларини зикр қиламиз.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

«Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангизлар» (Нур сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло яна шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!» (Таҳрим сураси, 8-оят).

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен Унга ҳар куни юз марта тавба қиламан», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Тавбанинг вожиблигига мусулмон уммати ижмоъ қилган. Чунки гуноҳлар бандани Аллоҳ таолодан узоқлаштирувчи ва ҳалокатга олиб борувчидир. Шунинг учун ҳам улардан қочиш ва тавба қилиш вожиб бўлади.

Тавбани давомли равишда қилиш вожибдир. Зеро, банда ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳкордир. У ­аъзолари билан гуноҳ қилишдан сақланган чоғида ҳам қалбида гуноҳни режа қилиши мумкин. Ундан ҳам сақланганда, шайтоннинг васвасасига йўлиқиши бор. Бунга ўхшаш нарсалар анчагина.

Шунинг учун ҳам давомли равишда тавба қилиб туриш лозим. Бу иш ўта муҳим ҳисобланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишни ҳар куни қилиб турганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «وَاللهِ إِنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ سَبْعِينَ مَرَّةً». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга бир кунда етмиш марта истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Билингки, албатта, дунё ҳаёти ўйин кулги ва кўнгилхушлик ҳамда зебзийнат, ўзаро фахрланиш, молмулкни ва болачақани кўпайтириш, давоми...

4961 17:02 / 02.12.2018
Имом Ғаззолий содиқликнинг олти маъноси ҳақида батафсил сўз юритганлар 1. Тилдаги содиқлик. Бу маъно фақат хабарларга ва хабарни ўз ичига олган маъноларга боғлиқ давоми...

3195 19:00 / 04.03.2023
Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, рақоиқ луғатда рақиқнинг жами бўлиб, .нозик,, .ўта таъсирли, деган маънони билдиради. Бошқача қилиб айтилганда, қалбни рақиқюмшоқ давоми...

5432 05:00 / 28.02.2017
.Шайх, дегани .одамларнинг тавбасини қабул қиладиган зот, дегани эмас. Балки .Аллоҳ таолога тавба қилишнинг осон йўлларини ўргатадиган устоз, деганидир..Шайх, давоми...

6096 21:00 / 08.03.2019