1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Тоғутга ибодат қилганлар

19:00 / 19.11.2024 1356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

«Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан ҳам кўра «савоби» ёмонроқ кимсанинг хабарини берайми? Улар Аллоҳ лаънатлаган, ғазаб қилган, улардан (айримларини) маймунлар ва чўчқалар қилган ҳамда тоғутга ибодат қилган кимсалардир. Ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан энг адашганлардир», – деб айт!» (Моида сураси, 60-оят)

Аҳли китоблар мусулмонларга иймонларини айб қилиб қўйишлари аввалги оятда қораланган эди. Энди ундан ҳам баттар ишлар бўлиб ўтгани баён этилмоқда. У замон бу ҳодисаларда фақат яҳудийларгина (аҳли китоблар сифатида) иштирок этганлари учун бу ерда ўшаларнинг ҳоли кўрсатилмоқда. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга уларга мусулмонларнинг иймонларини айблашдан ҳам кўра ёмонроқ «савоб» ҳақида хабар беришни буюрмоқда. У «савоб»:

Биринчидан:

«…Аллоҳ лаънатлаган» бўлишлари.

Яҳудийларнинг Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши, раҳматидан қувилиши бошқа сураларда батафсил баён этилган. Яҳудийлардан бошқа лаънатга учраган қавмнинг зикри Қуръонда келмаган. Ўзлари шундай улкан «савоб»га – Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, яна мусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгина айблашни уларга ким қўйибди?!

Иккинчидан: Аллоҳ

«...ғазаб қилган» бўлишлари.

Бу ҳам бошқа сураларда кўпроқ баён қилинган. Ўзи Аллоҳнинг ғазабига учраган маълум ва машҳур қавм бўлса-ю, мусулмонларни иймонлари учунгина айблашса?!

Учинчидан: Аллоҳ уларнинг айримларини

«…маймунлар ва чўчқалар қилган…» бўлиши.

Яҳудийларнинг маймун ва чўчқага айлантирилишлари ҳақидаги батафсил баёнотлар ҳам бошқа сураларда келади. Аллоҳга исёнлари ва беодобликлари учун маймун ва чўчқага айлантириб қўйишдек «савоб»га мушарраф бўлган бадбахтлар Аллоҳга ва У Зот нозил қилган нарсага иймон келтирганликлари учунгина мусулмонларни айблаб ўтирса?!

Тўртинчидан:

«…тоғутга ибодат қилган кимсалар» бўлишлари.

Яҳудийлар Аллоҳнинг кўрсатмасидан чиқиб, тоғутга ибодат қилганлар. Тоғут, аввал айтиб ўтилганидек, Аллоҳдан бошқа маъбуддир.

Бу жойдаги «тоғутга ибодат қилди» жумласи «унга сажда қилди» деган маънони билдирмайди. «Ибодат»нинг маъноси кенг ва шомилдир. Бу ерда у Аллоҳнинг кўрсатмасини қўйиб, бошқанинг кўрсатмасига юриш маъносини билдирмоқда. Аҳли китоблар аҳбор ва роҳибларини илоҳ қилиб олганликлари ҳақида оят нозил бўлганда, Адий ибн Ҳотим Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Биз уларга ибодат қилганимиз йўқ-ку», деган маънода савол беради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизлар улар ҳалол деган нарсани ҳалол, ҳаром деган нарсани ҳаром санагансизлар, шу уларга ибодат қилганингиздир», деган маънода гап айтганлар.

Ўзлари тоғутга ибодат қилган яҳудийларга Аллоҳга ибодат қиладиган мусулмонларни айблашни ким қўйибди?! Бунга қандай ҳақлари бор?! Бировни айблашдан олдин ўзларининг ким эканликларини бир ўйлаб олсинлар. Чунки ўзлари:

«…ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан энг адашганлардир».

Юқорида яҳудийларнинг тарихда олган «савоб»лари ҳақида маълумот берилди.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади .Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила давоми...

7921 10:15 / 27.10.2018
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида шундай марҳамат қилади На уларнинг ва на отабоболарининг бу ҳақда илмлари йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир давоми...

3241 10:00 / 08.11.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Барчага ndash манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари давоми...

2170 19:00 / 06.02.2024
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва уни англамасликлари учун қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Қачон Қуръонда Роббингнинг давоми...

1638 19:00 / 16.04.2024
Аудиолар

210860 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130125 14:35 / 11.08.2021