1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Намангандаги Янги Ахси археологик мажмуасидан ноёб қўлёзма ва китоблар топилди

13:24 / 07.11.2024 1541 pdf Ўқиш режими + -

Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан 50 дан ортиқ нодир қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди. Бу ҳақда uza.uz сайти хабар берди.

Топилмалар орасида Абу Муъин Насафийнинг XI асрга оид нодир китоби, Қўқон хони Амир Умархоннинг мукаммал девони, Бухоро амири Саид Олимхоннинг топшириғи билан ўтган аср бошида Когондаги Дорус Салтана босмахонасида чоп этилган Мулло Муҳаммад Обиджон ибн Мулло Муҳаммад Қобил Охунд Намангонийнинг «Тухфатул обидин анисул ошиқин» китоблари мавжуд. Уларнинг энг қимматлилари қаторида Хожа Али Ромитаний, Хожа Аҳрори Валий, Мавлавий Абдулҳай Лакнавийларнинг нодир рисолалари турибди.

Таъкидлаш керак, манбалар ўрганилганда, Наманган, Тошкент, Бухоро ва Самарқанднинг йирик савдогарлари XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошида элга маънавият улашиш, зиё таратиш бўйича катта ҳажмда иш олиб борган.

Янги Ахси мажмуаси раҳбари, манбашунос олим Билолхон Рустамов ушбу топилмани тадқиқ этиш жараёнида Ҳожи Чироғиддин Сирожиддин тожир, Мулло Абдулқодир Маҳдум, Саййид Зафар Бухорий, Қобил Охунд Намангоний, Исҳоқхон Тўра Ибрат томонидан Лоҳур, Деҳли, Истанбул, Қозон, Тошкент босмахоналарида юзлаб томда, юз минглаб ададда китоблар бостирилгани ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.  

Топилмалар орасида Абу Бакр ибн Муҳаммад Али Қурайший томонидан тасниф этилган «Анисул воизин», Қорийнинг мукаммал девонлари, «Мифтохул Жунон Мисбохул иймон», Тарих китоби, Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, ҳадисларнинг форсий шарҳи берилган «Аходисул аъмол», грамматикага оид «Рисолати мағзи дар илми ҳарф», Саъдий Шеърозийнинг «Гулистон» асари, Мавлавий Шариф Бухорийнинг «Назмул Мухтасар», Зиёуддин Нахшабийнинг «Силку Сулук», шунингдек, «Туҳфатул Хомидия», «Мухтасари Туркий», «Таржиматус соил вал масоил», «Нафъул муфтий», «Дуррул Мажолис», «Иршоди толибин», «Рисолаи Анфоси нафси», «Муродул Орифин» каби нодир манбалар мавжуд.

Ахсикатийлар ва Ахсавийлар илмий тадқиқот марказидаги қўлёзма ва тошбосма манбалар сони ушбу топилмалар билан бирга 4000 мингдан ортди.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ132сонли фармони билан 2024 йил ноябрга қадар мамлакатимизда ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун давоми...

1839 11:56 / 04.09.2024
Шу йил 13 март, чоршанба куни Тошкент ислом институтида АтТанал аларабийrdquo халқаро тил сертификати учун илк имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳонда иштирок давоми...

2353 20:25 / 06.03.2024
Ҳаж мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муборак сафарни юқори савияда ташкил қилиш ва ҳамюртларимиз амалларини чиройли адо этишлари учун барча давоми...

2257 16:53 / 28.05.2023
Масжидул Ҳаромга имконияти чекланган зиёратчиларнинг ҳаракатланиши учун 8000 та оддий ва электр аравачалар келтирилди.Ташриф буюрувчи зиёратчилар аравачаларни давоми...

2243 13:59 / 17.12.2021