1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Гонконгда мусулмон сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш режалаштирилмоқда

14:29 / 29.10.2024 1241 pdf Ўқиш режими + -

Гонконгдаги йирик исломий ташкилот 2026 йилгача 500 дан ортиқ ҳалол таомланиш жойларни сертификатлашни режалаштираётир.

Гонконгнинг бош ижрочи раҳбари Жон Ли Ка Чиу йиллик сиёсий мурожаатида туризм билан боғлиқ корхоналарни Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёга қарашга ундади. Жумладан, мусулмон сайёҳлар учун ҳалол овқатланиш масканларини сифатини янада яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар, имкониятлар қилиб бериш таклифини илгари сурди.

Бундан ташқари мурожаатда ҳалол маҳсулотлар билан таъминланган ресторанлар рўйхатини тузиб чиқиш, меҳмонхона каби савдо муассасаларида намозхоналар ва бошқа қулайликлар бўлиши айтиб ўтилди.

Ушбу стандартларнинг жорий этилиши мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантиришга ёрдам бериши таъкидланган.

Жамоат фонди шаҳар раҳбари шаҳарга ташриф буюрувчи мусулмон сайёҳларга юқори сифатда хизмат кўрсатиш таклифини маъқуллаб, туризм билан боғлиқ бўлган масалаларни бажаришга ваъда берган.

Ҳозирда ҳукумат шаҳарга кўпроқ мусулмон сайёҳларни жалб қилиш учун барча имкониятларни қўллашга ҳаракат қилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатда 142 тадан ортиқ ҳалол сертификатга эга бўлган овқатланиш масканлари рўйхатдан ўтказилган. Айни вақтда улар сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

 

Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 23 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасида рабиъул аввал ойи муносабати билан .Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг Расули, мавзусида мавлид давоми...

4017 09:13 / 24.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ132сонли фармони билан 2024 йил ноябрга қадар мамлакатимизда ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун давоми...

1842 11:56 / 04.09.2024
Бугун Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга уюштирилган ҳужумлар дунё ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Икки масжидга давоми...

2837 16:00 / 15.03.2019
Мустақиллик йилларида шўро даврида бир муддат унутган кўплаб улуғ аждодларимизни яқиндан танидик. Мамлакатимизда Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Термизий, давоми...

3074 17:00 / 16.09.2021