Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Гуноҳларга истиғфор айтиш иймоннинг етук аломатидир | Тазкия дарслари (301-дарс)

19:00 / 05.10.2024 2659 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавба ҳақида Қуръони Каримда келган ояти карималарни бир неча қисмга тақсимлаш мумкин.

Тавбани қабул қилиш Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири экани.

Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг Ўзи шундай марҳамат қилади:

ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

«Қайси бир расулни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар ўзларига зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ва Расул ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, албатта, Аллоҳнинг тавбани кўплаб қабул қилувчи, ўта меҳрибон эканини топар эдилар» (Нисо сураси, 64-оят).

Аллоҳ таоло ҳақиқатан ҳам тавбаларни қабул этувчи Зот эканининг далили шуки, У бандаларидан иймон даъвосини қилиб, амалда шайтоннинг йўлидан юрганларини ҳам дарҳол азобга гирифтор қилмайди, балки кечиримли бўлиб, яна уларга ўзларини ўнглаб олишлари учун имкон яратиб, тавба эшигини очиб қўяди.

У Зот ҳақиқатан ҳам раҳмли бўлганидан гуноҳкор мунофиқларнинг айбини кечиб, уларга раҳм-шафқат кўрсатади.

Тавба анбиё ва солиҳ мўминларнинг сифатидир.

Тавба аслини олганда, олий мақомлардан биридир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг энг суюкли бандалари бўлмиш набийлар ва расуллар ҳам тавбани лозим тутганлар. Шайтон алайҳилаъна тавба қилмагани учун тавқи лаънатга учради. Одам алайҳиссалом тавба билан мукаррамликка эришдилар.

Аллоҳ таоло набийларнинг тавбалари ҳақида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ

«Эсла, вақтики, Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб, (дедилар): «Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сен Ўзинг ўта эшитувчисан ва ўта билувчисан.

Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сен Ўзинг тавбани кўплаб қабул қилувчисан, ўта раҳмлисан» (Бақара сураси, 127-128-оятлар).

Аллоҳ таоло солиҳ мўминларнинг сифатларини баён қилар экан, энг аввало уларнинг тавба қилувчилар эканликларини зикр қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

«Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!» (Тавба сураси, 112-оят).

Бу ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар. Чунки улар билиб-билмай содир этган ҳамма гуноҳларидан тавба қиладилар, гуноҳларига чин қалбдан афсус-надомат чекадилар ва уни иккинчи қайта такрорламайдилар.

Аслини олганда, билиб-билмай қилинган гуноҳлар учун истиғфор айтиш иймоннинг етук аломатидир.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадиси шундайдир Менинг ахлоқимга тобеъ бўлмаган ва менга салоту салом йўлламаган киши жаннат йўлини йўқотиб давоми...

4239 12:03 / 03.11.2018
Биласизми, шифокор ўз беморини даволаш жараёнида аввало, шу бемордан соғайиб кетишга бўлган умидни талаб қилади. Ва бемор олаётган муолажаси сабаб, Аллоҳдан давоми...

4426 14:30 / 03.04.2021
Билимсиз равишда фатво бераётганлар қанчалар кўп. .Намоз ўқимаса ҳам бўлаверар экан,, .Ароқни ичиш эмас, маст бўлиб кўчада тўполон қилиш ҳаром экан,, .У экан, бу давоми...

5212 16:00 / 22.05.2021
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, давоми...

1147 19:00 / 19.07.2025
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021