1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон муфтийлари ҳамкорликни ривожлантиришни келишиб олдилар

14:07 / 04.10.2024 1157 pdf Ўқиш режими + -

Остона сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Мулоқот аввалида Қозоғистон бош муфтийси Ўзбекистон делегациясига қардош халқларнинг нуфузли йиғилиши ва унинг доирасидаги анжуманда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Қозоғистон мезбонлигида ўтган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши юқори даражада ўтгани билан қутлади.

Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорлик изчил ривожланиб, халқларимиз ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва қардошлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли муносабатлар янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда қардош муфтийлар фатво мутахассислари ўзаро тажриба алмашишини давом эттириш, замонавий масалаларда фатволар ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Испаниянинг автоном шаҳри бўлган Сеутада, бугун икки номаълум шахс мотоциклда келиб, масжид томонга қарата бир неча бор ўқ узган. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар давоми...

2832 16:00 / 24.06.2019
Куни кеча .Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилоятида Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири ўтказилди. Озиқовқат маҳсулотлари, кийимкечаклар ва давоми...

3062 11:40 / 13.11.2018
Президентнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шартшароитлар яратиш чоратадбирлари тўғрисида,ги давоми...

1538 14:11 / 02.01.2021
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсинМаълумингизким, 2 май куни тонгдан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

4387 03:16 / 07.05.2020