1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чуст туманидаги «Эшон суфи бобо» масжидининг янги биносига тамал тоши қўйилди

15:32 / 26.09.2024 1216 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йил Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган «Эшон суфи бобо» жомеъ масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, уламолар, аҳли илмлар, маҳалла қавми, нуроний отахонлар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят бош имом-хатиби барпо этилаётган янги жомеъни халқимизга, мўмин-мусулмонларга қулай ва шинам ҳолатда бўлишини, хусусан, масжид хонақоҳи кенг ва ёруғ бўлиши юзасидан кўрсатмалар берди.

Жомеъ масжид пойдеворига тамал тошини қўйиш жараёнида устозлар ушбу масжид мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифати юксалишида улкан ҳисса қўшадиган даргоҳ бўлишини тилаб, мазкур хайрли ишга ҳисса қўшганлар ҳамда мутасаддилар ҳаққига дуо қилди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида .Алоқабанк, АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси давоми...

1501 15:40 / 04.11.2022
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, масжидлар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бу давоми...

2035 13:00 / 08.07.2019
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати билан Умра ndash 2022rdquo давоми...

10890 17:06 / 15.01.2022
Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиъа бошчилигидаги давоми...

934 17:05 / 18.02.2025