1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Набий алайҳиссаломга, жуфти ҳалоллари ва зурриётларига салавот

11:58 / 25.09.2024 2649 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللهمَّ صَلَّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ

مجيد

Аллоҳумма! Солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи, кама соллайта ъала али Иброҳийм, ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи, кама барокта ъала али Иброҳийма, иннака Ҳамийдум Мажийд.

Маъноси: Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга, ул зотнинг жуфти ҳалолларига ва зурриётларига раҳмат айла, мисли ҳазрати Иброҳимнинг оилалари (ахли)га раҳмат айлаганингдек! Ҳазрати Муҳаммадни, ул зотнинг жуфти ҳалолларини ва зурриётларини муборак қил, мисли ҳазрати Иброҳимнинг оилалари (ахли)ни муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

(Бухорий, «Анбиё», 10, р. 3369; «Даъавот», 33, р. 6360; Абу Довуд, «Салот», 183, р. 979; Насоий, «Саҳв», 54, р. 1294; «Муватто», «Қасрус-салот», р. 66. Қр. Муслим, «Салот», р. 69; Ибн Можа, «Иқома», 25, р. 905).

Улуғ ҳадис китобларида келган бу салавот ҳам энг фазилатли салавотлардандир.

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳуммасқиний мин ҳавзи набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан ла азмау баъдаҳу абада, Эй Раббим, мени пайғамбарнинг ҳавзидаги сув билан суғор, давоми...

8078 08:38 / 12.01.2019
Ибн Сунний ривоятларида бундай деганлар.Қачон сизлардан бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб .Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва давоми...

2137 11:49 / 06.07.2023
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа давоми...

5335 21:00 / 03.12.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини давоми...

2559 11:32 / 16.10.2019
Аудиолар

229698 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148301 14:35 / 11.08.2021