1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талаби

15:21 / 28.08.2024 1594 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган: «Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим» (Намл сураси, 22-оят).

У: «Эшитиб қолдим», «ўқиб қолдим», «айтишдики», «менга хабар келишича» каби сўзларни айтмади. Балки: «ишончли бир хабар олиб келдим», деди.

Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл тутдилар? Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми? (Худди биз бугунги кунда (интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги «кўчириш» (копировать) ёки «қўйиш» (вставить) ишларини бажарганимиздайми?...).

Йўқ, албатта.

У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга: «У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми» (Намл сураси, 27-оят).

Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингизни улашманг ҳамда яхшиликларингизни зиёда бўлишига сабаб бўлувчи нарсаларнигина  бошқаларга улашинг, баҳам кўргин.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Омманинг мулкида барчанинг ҳаққи бор бўлгани учун ундан ўғирлаш бир кишидан эмас, бутун халқнинг чўнтагидан ўғирлаш ҳисобланади, миллионлаб одамларнинг молига давоми...

1040 11:03 / 02.08.2025
Бугунги кунда мусулмонлар кўп яшайдиган давлатларда, ҳатто, нефтга бой бўлган Яқин Шарқ ерларида ҳам, қашшоқлик муаммолари ечим топмади. Дарҳақиқат, бошқа давоми...

16386 10:35 / 12.12.2017
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни тобора юксалиб бормоқда. Чорак асрки, давоми...

4808 09:49 / 23.09.2017
Англия Ҳиндистонни мустамлака қилишдан олдин Ҳинд ҳукуматидан Ҳиндистонда савдо ширкатлари очишга рухсат сўраган. Рухсат теккач қисқа муддатда бу ширкатлар давоми...

3554 11:00 / 15.09.2022