1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Энг афзал салавот

12:37 / 28.08.2024 5738 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى الِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ * اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ .

Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд.

Маъноси: Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва ул зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва ул зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

(Бухорий, «Анбиё», 10, р. 3370. Қаранг: Муслим, «Салот», р. 66-69; Абу Довуд, «Салот», 183, р. 976-979; Термизий, «Салот», 351, р. 483; «Тафсийрул-Қуръон», 34, р. 3220; Насоий, «Саҳв», 49-54, р. 1285-1294; Ибн Можа, «Салот», 25, р. 903-906; «Муватто», «Қасрус-салот», р. 66-67; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 241, р. 18105.)

«Малавон» салавоти олтмиш минг, «Баҳри анвор» салавоти юз минг даражага эга эканини ўйласак, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўз муборак лафзлари билан билдирган ва барча ҳадис китобларида келган бу салавоти шарифнинг даражаси нечоғ юксак эканлигини англаймиз. Бу муборак салавотнинг ҳар намозда айтилиши бежиз эмас.

Бунинг бошқа қисқароқ шакли ҳам бўлиб, уни Заҳируддин Муҳаммад Бобур «Мубайян» асарида келтирганлар:

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ва барокта ва салламта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, Роббана, иннака Ҳамийдум-Мажийд.

Маъноси: Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, ҳазрати Муҳаммадни ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли ҳазрати Иброҳимга ва ул зотнинг оилалари (ахли)га салот (раҳмат) айлаганингдек ва муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

Ахли суннат вал-жамоа мазҳабида бу салавот мавжуд, аммо ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ намозда юқоридаги салавотни, яъни биринчисини айтишни таржиҳ этганлар.

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг .Аллоҳумма давоми...

3463 11:38 / 17.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар инсонлар азон билан биринчи сафда нима борлигини билганларида, чек давоми...

3985 14:09 / 09.11.2019
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор ерга ташриф буюриб, у ерга киришни хоҳласалар давоми...

683 03:28 / 14 июль
Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига .Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта .Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, давоми...

9679 11:45 / 11.01.2021
Аудиолар

211198 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130459 14:35 / 11.08.2021