Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Икки юртни дажжол оёқости қила олмайди | Сийрат дарслари (296-дарс)

19:00 / 30.08.2024 2410 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

482. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдим. Унинг тиконли катта дарахтлари кесилмайди ёки ови ўлдирилмайди. Агар билишса, Мадина улар учун яхшидир. Бирортаси ундан безиб чиққан бўлса, албатта, Аллоҳ унинг ўрнига ундан яхшини унга киритади. Ким унинг тангчилик ва қийинчиликларига собит турса, албатта, мен унга Қиёмат куни шафоатчи ва гувоҳ бўламан. Ким Мадина аҳлига ёмонликни истаса, Аллоҳ уни дўзахда худди қўрғошинни эритгандек ёки тузни сувда эритгандек эритиб юборади».

Муслим ривоят қилган.

Ҳарра – Мадинанинг икки тарафидаги қора тошли минтақа.

483. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳарларни ейдиган (яъни мағлуб қиладиган) шаҳарда бўлишга буюрилдим. Уни Ясриб дейдилар. У Мадинадир. У (ёмон) одамларни худди босқон темирнинг кирини чиқариб ташлагани каби чиқариб ташлайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

484. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Бизга худди Маккага бўлган муҳаббатимиз каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб Мадинани севимли қилгин. Аллоҳим! Бизнинг соъимизни ва муддимизни баракали қилгин. У(Мадина)ни биз учун сиҳат маскани қилгин. Ундаги иситмани Жуҳфага кўчиргин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

485. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Макка ва Мадинадан бошқа ҳар бир юртни дажжол албатта оёқости қилади. Иккисининг ҳар бир йўлини фаришталар саф бўлган ҳолларида қўриқлашади. Кейин Мадина уч марта титрайди ва ундан барча кофир ва мунофиқ у(дажжол) томон чиқади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

486. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйим билaн минбapим ўpтacидa жaннaт бoғлapидaн биpи бop. Минбарим ҳавзим устидадир», дeдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

487. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига аёлларидан бирининг уйидаликларида кириб: «Эй Аллоҳнинг Расули, тақво асосларига қурилган масжид қайси?» дедим. У зот бир сиқим майда тошларни олиб ерга урдилар-да: «У ушбу масжидингиздир», дедилар. Яъни, Мадинанинг масжиди.

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
794. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бирортангиз бир биродарини учратса, салом берсин. Ораларини дарахт, девор ёки тош ажратса, қайта давоми...

749 19:00 / 28.11.2025
533. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қасам ndash уни ичишни талаб қилувчининг ниятига боғлиқдир,, давоми...

4629 17:00 / 02.07.2021
562. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ҳой одамлар Албатта, Аллоҳ покизадир ва покизадан бошқани давоми...

4900 17:00 / 10.09.2021
763. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизлардан кимдаким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, давоми...

1409 19:00 / 10.10.2025